Ўзбекистон

Андижон ва Фарғонада гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Икки ҳолатда жами 470 грамм “гашиш” ва 482 грамм кўкнори ашёвий далил сифатида олинган.

Андижон ва Фарғонада гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

 

Андижонда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

ДХХ Чегара қўшинлари ва Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Булоқбоши тумани ҳудудида ҳаракатланаётган «Нехиа» русумли автомобиль тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомобилда йўловчи сифатида кетаётган 1978 ва 1985 йилларда туғилган икки нафар фуқаронинг ёнидан 470 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситаси аниқланган. Терговга қадар текширувда мазкур модда қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилгани маълум бўлган.

 

Фарғона вилоятида ўтказилган бошқа тезкор тадбирда эса Фарғона туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

 

Натижада ушбу манзилдан қуритилган ҳолда сақланаётган 482 грамм кўкнори гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан тегишли шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Наманганда кредит қарзи сабаб гаровдаги уй хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖдан ундирувчи банкдан 312 млн қарзи бўлган.

custom img

Навоийда истеъмолга яроқсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

Ижро ҳаракатлари Навоий шаҳридаги марказий чиқиндихона ҳудудида ўтказилган.

custom img

Самарқандда Gentra ҳайдовчиси BYD ҳайдовчисини қувиб, урди

Gentra ҳайдовчиси BYD автомобили йўналишига чиқиб кетгани сабаб ҳайдовчилар ўртасида жанжал бошланган.

custom img

Андижонда кредит қарзи сабаб 19 млрдлик бино хатланди

Ҳозирда хатланган мол-мулкларни электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Қибрайда кредит қарзи сабаб гаровдаги уй сотилди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 545 млн сўми қарзи бўлган.

custom img

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилади

Янги тартиб 2027 йил 1 июлдан кучга киради.

custom img

Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Шунингдек, Президент Администрациясида ҳам янги тайинловлар амалга оширилди.

custom img

Эрта никоҳни “яширган” амалдорлар жаримага тортиладими?

Янги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"