Ўзбекистон

Андижонда кредит қарзи сабаб 19 млрдлик бино хатланди

Ҳозирда хатланган мол-мулкларни электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Андижонда кредит қарзи сабаб 19 млрдлик бино хатланди


 Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида тижорат банкларидан олинган кредитлар ўз вақтида тўланмаган ҳолларда, қарздорликни қоплаш учун гаровга қўйилган мулкка нисбатан мажбурий чоралар қўлланилади.


 
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси иш юритувида бўлган суд ҳужжатларига мувофиқ, қарздор масъулияти чекланган жамият ҳисобидан ундирувчи АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига жами 19,4 миллиард сўм миқдоридаги кредит қарзи ундирилиши белгиланган.


 
Суд ҳужжатига асосан ундирувни гаровдаги жавобгарга тегишли бўлган дори воситалари ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотларига қаратиш белгиланган.


 
Бюронинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, қарздорга суд ҳужжатида белгиланган мажбуриятларни ихтиёрий равишда бажариши учун имконият берилган бўлса-да, қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаган.


 
Ижро жараёни давомида бошланғич баҳоси 19 миллиард сўм бўлган дори воситалари ишлаб чиқариш цехи хатланди.


 
Ҳозирда хатланган мол-мулкларни электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
 

 

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

custom img

2027 йилдан давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлаш тартиби ўзгаради

Давлат хизматчиларининг лавозим маоши 11 та разряд асосида белгиланади.

custom img

Қорақалпоғистонда ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Унда 6 киши доимий ишга жойлашиб, яна 7 нафар фуқарога касбга қайта тайёрлаш учун йўлланмалар берилган.

custom img

Наманганда кредит қарзи сабаб гаровдаги уй хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖдан ундирувчи банкдан 312 млн қарзи бўлган.

custom img

Навоийда истеъмолга яроқсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

Ижро ҳаракатлари Навоий шаҳридаги марказий чиқиндихона ҳудудида ўтказилган.

custom img

Самарқандда Gentra ҳайдовчиси BYD ҳайдовчисини қувиб, урди

Gentra ҳайдовчиси BYD автомобили йўналишига чиқиб кетгани сабаб ҳайдовчилар ўртасида жанжал бошланган.

custom img

Қибрайда кредит қарзи сабаб гаровдаги уй сотилди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 545 млн сўми қарзи бўлган.

custom img

Андижон ва Фарғонада гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Икки ҳолатда жами 470 грамм “гашиш” ва 482 грамм кўкнори ашёвий далил сифатида олинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"