Ўзбекистон

Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Шунингдек, Президент Администрациясида ҳам янги тайинловлар амалга оширилди.

Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

 

Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонларига мувофиқ, давлат бошқаруви тизимида қатор янги тайинловлар амалга оширилди.

 

Жумладан, Алишер Бахадирович Самадов Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

 

Шунингдек, Тимур Нурйигитович Бутунбаев Президент Администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари – Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

 

Шу муносабат билан Тимур Бутунбаев Президент Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Эрта никоҳни “яширган” амалдорлар жаримага тортиладими?

Янги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

custom img

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида акула эмас, Сиам соми боқилгани аниқланди

Ҳолат Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан ўрганилди.

custom img

Сергели ва Янгиҳаётдаги бадбўй ҳид муаммоси бартараф этилди

Салор оқова сув тозалаш иншоотига 9,5 миллиард сўмлик замонавий фильтр ускунаси ўрнатилди.

custom img

“Даволаш иши” ўрнига 6 йиллик “Умумий тиббиёт” дастури жорий этилади

Беш йиллик таълимдан сўнг талабалар бир йил тўлиқ амалий тайёргарликдан ўтади.

custom img

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси 35 та “Маҳорат мактаби”ни ташкил этди

Машғулотлар интернет журналистикаси, босма матбуот, телевидение, радио, ҳуқуқий, спорт ва фотожурналистика йўналишларида ўтказилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Тошкентдаги янги Замонавий санъат маркази 6 сентябрь куни очилади. Марказ ўз фаолиятини “Hikmah” халқаро кўргазмаси билан бошлайди.

custom img

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди

Ушланганлардан бири синтетик гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан “Cobalt” автомобилининг ёқилғи бакига яшириб олиб ўтишга уринган.

custom img

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди

У болалар ва уларнинг оилалари учун эрта аралашув, реабилитация, абилитация, кундузги парвариш ва уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул эканини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"