Наманганда кредит қарзи сабаб гаровдаги уй хатланди
Маълум бўлишича, МЧЖдан ундирувчи банкдан 312 млн қарзи бўлган.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор МЧЖдан ундирувчи «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ фойдасига 312 млн 636 минг 950 сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорга тегишли бўлган гаровдаги кўчмас мулк белгиланган тартибда хатланди.
Айни вақтда қарздорликни ундириш юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа ижро ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш чоралари изчил амалга оширилмоқда.







