Ўзбекистон

“Бир-бирини қутқармоқчи бўлишган”

ФВВ Чорвоқда чўкиб кетган ота-болаларни қидириш ишлари бўйича маълумот берди.

“Бир-бирини қутқармоқчи бўлишган”

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида 2 сентябрь куни чўкиб кетган ота ва унинг икки ўғлини қидириш ишлари давом этмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 6 сентябрь куни қидирув ишлари ҳали якунланмаганини маълум қилди.

 

Вазирлик маълумотига кўра, ҳодиса жойида қутқарувчилар ва ғаввослардан иборат катта гуруҳ ишламоқда. Қидирув ишлари сутка давомида узлуксиз олиб борилмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, бир оила Чорвоқ сув омборида катерда сайр қилган. Улар чўмилиш тақиқланган ҳудудда суратга тушиш учун тўхтаган ва кейинчалик чўмилишга қарор қилган.

 

Қутқарув отряди командири Рустам Бўриевнинг айтишича, чўмилиш вақтида оила аъзолари қутқарув жилетларидан фойдаланмаган. Сувда шамол ва тўлқин бўлган пайтда биринчи бўлиб сувга тушган ўғилнинг оёғи тортишиб қолган. Уни қутқариш учун отаси, кейин эса иккинчи ўғли сувга тушган. Натижада учаласи ҳам чўкиб кетган.

 

Катерни бошқараётган ҳайдовчи фуқароларни жилетсиз чўмилмаслик ҳақида огоҳлантирган. Бироқ улар тавсияга амал қилмаган.

 

Ҳодиса вақтида катерда эркакнинг турмуш ўртоғи ва синглиси ҳам бўлган. Аёллар ёрдам сўраган. Катер ҳайдовчиси ҳам сувга тушиб, уларни қутқаришга уринган, бироқ уч кишини қутқаришнинг имкони бўлмаган.

 

“Ҳозирги вақтда бешта қутқарув отряди жалб қилинган. Сувда еттита қутқарув бригадаси қидирув-қутқарув ишларини амалга оширмоқда. Вазиримизнинг топшириғига асосан, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидан қутқарув отрядлари жалб қилинган. Кўриб турганимиздек, махсус штаб ташкил қилинган. Барча вазирлик раҳбарияти, қўшимча ҳамкор хизматлар қидирув ишларини амалга ошириляпти. Худо хоҳласа, тез фурсатларда шу чўккан фуқароларни топишга эришамиз”, дейди қутқарувчи.

 

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Лойиҳа эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олишига имкон беради.