Ўзбекистон

Бир фарзанд учун 752 млн сўм: отанинг даромадига қараб алимент ундирилди

Ота юқори миқдорда иш ҳақи олганига қарамай, алимент тўлаш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган.

Бир фарзанд учун 752 млн сўм: отанинг даромадига қараб алимент ундирилди



Мажбурий ижро бюросининг Чилонзор туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига кўра, фуқаро А.Ф.дан вояга етмаган фарзанди таъминоти учун унинг даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.



Дастлаб алимент маблағлари белгиланган тартибда ундирилган. Бироқ кейинчалик қарздор томонидан суд ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаётгани аниқланган.



Шундан сўнг давлат ижрочилари қарздорнинг даромад манбалари ва молиявий имкониятларини ўрганиш мақсадида тегишли идораларга, жумладан, солиқ органларига сўровлар юборган.



Олинган маълумотлар асосида амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб натижасида А.Ф.нинг алимент бўйича қарздорлиги 752 044 654,49 сўмни ташкил этгани аниқланган. Маълум бўлишича, қарздор хусусий корхонадан катта миқдорда иш ҳақи олган.



Қарздорга алимент тўлаш унинг нафақат қонуний, балки ота-оналик мажбурияти экани тушунтирилиб, қарздорликни бартараф этиш юзасидан бир неча бор огоҳлантирилган. Шунга қарамай, у мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган.



Шундан сўнг давлат ижрочилари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддаси асосида зарур ҳужжатлар расмийлаштирилган.



Судда иш кўриб чиқилаётган вақтда А.Ф. вазиятнинг ҳуқуқий оқибатларини англаб, фарзанди таъминоти учун ҳисобланган 752 млн сўмдан ортиқ алимент қарздорлигини тўлиқ тўлаб берган.



Натижада вояга етмаган фарзанд таъминоти учун тўпланиб қолган қарздорлик тўлиқ бартараф этилган. Шу сабабли А. Ф.га нисбатан МЖтКнинг 47-4-моддаси асосида юритилган иш Кодекснинг 271-моддасига асосан тугатилган.

custom img

Талабалар диққатига: бугундан янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Янги автобус йўналиши эрталабки тиғиз вақтда метро ва йўллардаги юкламани камайтиришга хизмат қилади.

custom img

Тошкентнинг айрим ҳудудларида 7–11 сентябрь кунлари иссиқ сув ўчирилади

Иссиқлик таъминоти тизимини иситиш мавсумига тайёрлаш учун профилактика ишлари амалга оширилади.

custom img

Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилди

У ишлаётган бўлинма фаолияти эса тугатилди.

custom img

Ярим йилда 11,7 мингдан ортиқ шахс қамоқ жазосига ҳукм қилинган

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинганлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22 фоизга ошган.

custom img

Ғофуржон Мирзаев Маҳаллалар уюшмаси раиси этиб тайинланди

Шу муносабат билан у Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

custom img

“Участковой”ларга автомобилларга жарима белгилаш ваколати берилади

Ўзбекистонда профилактика инспекторларининг айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ваколатлари кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистондан хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони камайди

Хорижга кўчиб кетганлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 129 нафарга ёки 2,3 фоизга пасайган.

custom img

“Бир-бирини қутқармоқчи бўлишган”

ФВВ Чорвоқда чўкиб кетган ота-болаларни қидириш ишлари бўйича маълумот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"