Ўзбекистон

Бўстонлиқда “Чиқиндисиз табиат” экологик акцияси ўтказилди

Акция давомида “Ёшлар оромгоҳи” ҳудуди ва унга туташ табиий масканлар чиқиндилардан тозаланди.

Бўстонлиқда “Чиқиндисиз табиат” экологик акцияси ўтказилди



Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи” ҳудудида «Эко-оромгоҳ» дастури доирасида “Чиқиндисиз табиат” шиори остида экологик акция ташкил этилди.



Унда республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёш экологлар, эко-фаоллар ҳамда табиатга бефарқ бўлмаган ёшлар фаол иштирок этди.

 

                     



Акция давомида оромгоҳ ҳудуди ва унга туташ табиий масканлар чиқиндилардан тозаланди. Иштирокчилар томонидан маиший чиқиндилар йиғилиб, белгиланган тартибда сараланди ва ҳудуддан олиб чиқилди.

 

                     



Тадбирнинг асосий мақсади — ёшлар ўртасида экологик маданиятни юксалтириш, табиатга масъулиятли муносабатни шакллантириш, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш ҳамда атроф-муҳитни асраш бўйича жамоатчилик фаоллигини оширишдан иборат.



Акция давомида ёш экологлар ўзаро тажриба алмашиб, табиатни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни камайтириш ва экологик тоза муҳит яратиш борасидаги ташаббусларини намойиш этдилар.

 

                       



“Чиқиндисиз табиат” каби экологик акциялар ёш авлоднинг табиатга бўлган меҳрини кучайтириш, экологик масъулиятини ошириш ва соғлом атроф-муҳитни асрашга қаратилган амалий ташаббусларни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

 

Рашида Норбоева тайёрлади

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бўстонлиқда “Чиқиндисиз табиат” экологик акцияси ўтказилди | Zamon.uz