Ўзбекистон

“Бунёдкор” стадиони қарздорлик туфайли электр тармоғидан узиб қўйилди

Электр йўқлиги сабаб ЎзПФЛ офиси масофадан ишлашга ўтган, Лига серверлари эса фаолиятини тўхтатган.

“Бунёдкор” стадиони қарздорлик туфайли электр тармоғидан узиб қўйилди



“Бунёдкор” стадионида электр энергияси учун юзага келган қарздорлик туфайли 4 сентябрь куни соат 11:00 атрофида электр таъминоти тўлиқ узиб қўйилди.



Мазкур ҳолат стадион ҳудудида фаолият юритаётган ташкилотлар ишига ҳам таъсир кўрсатган. Хусусан, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси (ЎзПФЛ) офиси вақтинча масофадан ишлаш режимига ўтган.



Лига маълумотига кўра, электр таъминотидаги узилиш серверларнинг тўлиқ фаолиятдан тўхташига сабаб бўлган. Натижада Суперлига ва Пролига учрашувларининг трансляция жараёнида айрим техник қийинчиликлар юзага келган.



Маълум қилинишича, расмий учрашувлар давомида Лига трансляция сигналларини қабул қилиб, уларни марказлаштирилган тартибда турли платформалар орқали қайта узатади. Стадиондаги электр таъминоти билан боғлиқ муаммо сабаб ҳозирда учрашувлар сигналларини қайта узатишда ташқи серверлардан фойдаланилмоқда.



Электр таъминотидаги узилиш “Бунёдкор” клуби, стадион маъмурияти, логистика компаниялари ва бошқа ижарачилар фаолиятига ҳам таъсир кўрсатгани қайд этилган.



ЎзПФЛ Лига билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилувчи ташкилотлар ва жисмоний шахслардан мурожаатларни info@pfl.uz электрон почта манзилига юборишни сўраган.



Электр таъминоти қачон тўлиқ тикланиши бўйича ҳозирча аниқ муддат маълум қилинмаган.

custom img

Суюлтирилган газ таъминоти тизими ислоҳ қилинади

Янги тизимда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга газ хариди учун компенсация тўлаш, етказиб беришни рақамлаштириш ва тақсимотда шаффофликни ошириш режалаштирилган.

custom img

Энди Тошкентдан Паркентга 50 дақиқада етиб борасиз

Паркент–Тошкент йўналишида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди.

custom img

Талабалар диққатига: бугундан янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Янги автобус йўналиши эрталабки тиғиз вақтда метро ва йўллардаги юкламани камайтиришга хизмат қилади.

custom img

Тошкентнинг айрим ҳудудларида 7–11 сентябрь кунлари иссиқ сув ўчирилади

Иссиқлик таъминоти тизимини иситиш мавсумига тайёрлаш учун профилактика ишлари амалга оширилади.

custom img

Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилди

У ишлаётган бўлинма фаолияти эса тугатилди.

custom img

Ярим йилда 11,7 мингдан ортиқ шахс қамоқ жазосига ҳукм қилинган

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинганлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22 фоизга ошган.

custom img

Бир фарзанд учун 752 млн сўм: отанинг даромадига қараб алимент ундирилди

Ота юқори миқдорда иш ҳақи олганига қарамай, алимент тўлаш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган.

custom img

Ғофуржон Мирзаев Маҳаллалар уюшмаси раиси этиб тайинланди

Шу муносабат билан у Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"