Ўзбекистон

“Экооромгоҳ–2026” дастурига старт берилди

Дастурнинг асосий мақсади ёш авлодда экологик маданиятни шакллантириш, атроф-муҳитни асрашга оид билимларини мустаҳкамлаш, табиатга масъулиятли муносабатни кенг тарғиб қилишдан иборат.

“Экооромгоҳ–2026” дастурига старт берилди



Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Экология вазирлиги ташаббуси билан ёшларнинг экологик билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг табиатни муҳофаза қилиш борасидаги фаоллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган «Экооромгоҳ–2026» дастурига старт берилди.



Дастур доирасида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёш экологлар, эко-фаоллар ва табиатга бефарқ бўлмаган ёшлар иштирок этмоқда.



«Экооромгоҳ–2026»нинг асосий мақсади — ёш авлодда экологик маданиятни шакллантириш, атроф-муҳитни асрашга оид билимларини мустаҳкамлаш, табиатга масъулиятли муносабатни кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш экологларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат.



Дастур давомида иштирокчилар учун экологик тарғибот тадбирлари, амалий машғулотлар, семинар ва тренинглар, табиатни муҳофаза қилишга қаратилган акциялар ҳамда турли интерактив лойиҳалар ташкил этилиши кўзда тутилган.



Шунингдек, ёш экологларнинг жамоавий ташаббусларини ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ва экологик муаммоларга инновацион ечимлар топишига алоҳида эътибор қаратилади.



Дастур доирасида ўтказилган илк тадбирлардан бири сифатида “Чиқиндисиз табиат” экологик акцияси ташкил этилиб, унда турли вилоятлардан келган ёш экологлар фаол иштирок этди.



«Экооромгоҳ–2026» дастури ёшларни табиатни асраш йўлида бирлаштириш, уларнинг экологик ташаббусларини рўёбга чиқариш ва экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади.

 

Рашида Норбоева тайёрлади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

“Экооромгоҳ–2026” дастурига старт берилди | Zamon.uz