Ўзбекистон

Энди Тошкентдан Паркентга 50 дақиқада етиб борасиз

Паркент–Тошкент йўналишида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди.

Энди Тошкентдан Паркентга 50 дақиқада етиб борасиз



7 сентябрь куни «Паркент – Тошкент – Паркент» йўналишида замонавий шаҳарлараро электропоезд қатнови йўлга қўйилди.


Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПҚ-28-сон қарори асосида амалга оширилди. Лойиҳа доирасида Тошкент вилоятидаги «Байтқўрғон – Паркент» йўналишининг 24 километрлик электрлаштирилган темир йўл линияси барпо этилди.



Шунингдек, лойиҳа доирасида 3 та темир-бетон кўприк, автомобиль йўл ўтказгичи, 76 та сув ўтказиш иншооти, 16 та автомобиль ва темир йўл кесишмаси ҳамда 50 ўринли «Паркент» темир йўл бекати қурилган.



Янги электропоезд 586 та ўриндиққа эга бўлиб, жами 1 154 нафаргача йўловчини ташиш имкониятига эга. Паркентдан Тошкентгача бўлган сафар вақти 50 дақиқани ташкил этади.



Йўлкира нархи катталар учун 10 минг сўм, 10 ёшгача бўлган болалар учун эса 6,5 минг сўм этиб белгиланган



Янги транспорт қатнови Паркент тумани аҳолиси учун Тошкент билан транспорт алоқаларини яхшилаш, йўловчилар учун қулай ва тезкор ҳаракатланиш имкониятини яратишга хизмат қилади.



Шунингдек, замонавий темир йўл инфратузилмасининг ишга туширилиши Паркентнинг туристик салоҳиятини ривожлантириш, ҳудудга сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратишга қўшимча имконият яратиши кутилмоқда.

custom img

“Бунёдкор” стадиони қарздорлик туфайли электр тармоғидан узиб қўйилди

Электр йўқлиги сабаб ЎзПФЛ офиси масофадан ишлашга ўтган, Лига серверлари эса фаолиятини тўхтатган.

custom img

Суюлтирилган газ таъминоти тизими ислоҳ қилинади

Янги тизимда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга газ хариди учун компенсация тўлаш, етказиб беришни рақамлаштириш ва тақсимотда шаффофликни ошириш режалаштирилган.

custom img

Талабалар диққатига: бугундан янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Янги автобус йўналиши эрталабки тиғиз вақтда метро ва йўллардаги юкламани камайтиришга хизмат қилади.

custom img

Тошкентнинг айрим ҳудудларида 7–11 сентябрь кунлари иссиқ сув ўчирилади

Иссиқлик таъминоти тизимини иситиш мавсумига тайёрлаш учун профилактика ишлари амалга оширилади.

custom img

Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилди

У ишлаётган бўлинма фаолияти эса тугатилди.

custom img

Ярим йилда 11,7 мингдан ортиқ шахс қамоқ жазосига ҳукм қилинган

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинганлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22 фоизга ошган.

custom img

Бир фарзанд учун 752 млн сўм: отанинг даромадига қараб алимент ундирилди

Ота юқори миқдорда иш ҳақи олганига қарамай, алимент тўлаш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган.

custom img

Ғофуржон Мирзаев Маҳаллалар уюшмаси раиси этиб тайинланди

Шу муносабат билан у Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"