Жаҳон

Майами халқаро аэропортида Boeing юк самолёти ҳалокатга учради: 5 киши ҳалок бўлди

Юк самолёти қўниш вақтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, автомобилларга урилган.

Майами халқаро аэропортида Boeing юк самолёти ҳалокатга учради: 5 киши ҳалок бўлди


АҚШнинг Майами шаҳридаги халқаро аэропортда Amazon Air юк самолёти қўниш вақтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, бир нечта транспорт воситасига урилди ва ёнғин юзага келди. Ҳодиса оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда NBC Miami хабар берди.



Маълум қилинишича, Пуэрто-Рикодаги Luis Muñoz Marín халқаро аэропортидан парвоз қилган Boeing 767-300F юк самолёти Майами халқаро аэропортига қўниш вақтида бошқарувни йўқотиб, аэропорт яқинидаги автотураргоҳда турган автомобилларга урилган.



Ҳодиса оқибатида яна 5 киши жароҳатланган. Жароҳатланганларнинг уч нафари оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. Самолётнинг икки учувчиси ҳам қутқарувчилар томонидан олиб чиқилиб, шифохонага етказилган.



Воқеа жойига 60 дан ортиқ ёнғин-қутқарув гуруҳи ва қарийб 200 нафар фавқулодда хизматлар ходими жалб этилган. Қутқарув ишлари билан бир қаторда, ёқилғи сизиб чиқиши оқибатларини бартараф этиш чоралари ҳам кўрилган.



Ҳодисадан сўнг аэропортдаги барча учиш-қўниш йўлаклари вақтинча ёпилган. Кейинчалик улардан иккитаси қайта очилган бўлса-да, айрим рейсларда кечикишлар ва бекор қилишлар кузатилган.



АҚШ Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ҳодиса сабабларини аниқлаш учун терговчилар гуруҳини Майамига юборган. Amazon, 21 Air ва Boeing компаниялари ҳалок бўлганлар яқинларига ҳамдардлик билдириб, терговга ҳамкорлик қилишларини маълум қилган.

Ҳозирда авиаҳалокатнинг аниқ сабаблари ўрганилмоқда.

custom img

Индонезияда вулқон отилиши сабаб 8 та аэропорт ёпилди

Вулқон куллари тарқалиши оқибатида Жакарта ва Бали аэропортларида авиақатновлар чекланиб, айрим рейслар бекор қилинди.

custom img

Лавров Германияни Россияга қарши “ҳақиқий уруш бошлаш”да айблади

Германиянинг Россия махсус хизматларини Лейпциг/Ҳалле аэропортидаги дрон ҳужумига алоқадорликда айблагани Лавровнинг танқидига сабаб бўлди.

custom img

Конго ДРда тўй маросимида ёнғин чиқиб, 22 киши ҳалок бўлди

Конго бош вазирининг ўринбосари ва ички ишлар вазири воқеа жойига ташриф буюрган.

custom img

АҚШ Эронга танкерлар флотини тўлиқ йўқ қилиш билан таҳдид қилди

АҚШ уруш вазирининг сўзларига кўра, Эроннинг танкерлар флоти ҳимоясиз.

custom img

Путин Трампнинг махсус вакиллари билан Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди

Бироқ учрашув якунида келишувга эришилгани ёки сезиларли силжиш бўлгани ҳақида маълумот берилмади.

custom img

2023 йилдан бери Исроилнинг Ливанга ҳужумларида қарийб 9 минг киши ҳалок бўлди

2 мартдан бери тез ёрдам бригадаларига 179 дан ортиқ ҳужум қайд этилган, уларда 135 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"