Ғофуржон Мирзаев Маҳаллалар уюшмаси раиси этиб тайинланди
Шу муносабат билан у Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Президентининг фармонига мувофиқ, Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Ғофуржон Мирзаев Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.








