Ўзбекистон

Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилди

У ишлаётган бўлинма фаолияти эса тугатилди.

Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилди

 

Ўзбекистон Президентининг фармонига мувофиқ, Пўлат Раззақович Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

 

Президент Администрацияси тузилмасини мақбуллаштириш доирасида Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ва унинг бўлинмаси тугатилди.

 

Шунингдек, давлат мукофотлари ва геральдика соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Комплаенс хизматининг қўшимча фаолият йўналиши этиб белгиланди.

 

Маҳалла институти фаолияти самарадорлигини янада ошириш эса Ўзбекистон Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасининг қўшимча фаолият йўналишига киритилди.

custom img

Талабалар диққатига: бугундан янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Янги автобус йўналиши эрталабки тиғиз вақтда метро ва йўллардаги юкламани камайтиришга хизмат қилади.

custom img

Тошкентнинг айрим ҳудудларида 7–11 сентябрь кунлари иссиқ сув ўчирилади

Иссиқлик таъминоти тизимини иситиш мавсумига тайёрлаш учун профилактика ишлари амалга оширилади.

custom img

Ярим йилда 11,7 мингдан ортиқ шахс қамоқ жазосига ҳукм қилинган

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинганлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22 фоизга ошган.

custom img

Бир фарзанд учун 752 млн сўм: отанинг даромадига қараб алимент ундирилди

Ота юқори миқдорда иш ҳақи олганига қарамай, алимент тўлаш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган.

custom img

Ғофуржон Мирзаев Маҳаллалар уюшмаси раиси этиб тайинланди

Шу муносабат билан у Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

custom img

“Участковой”ларга автомобилларга жарима белгилаш ваколати берилади

Ўзбекистонда профилактика инспекторларининг айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ваколатлари кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистондан хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони камайди

Хорижга кўчиб кетганлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 129 нафарга ёки 2,3 фоизга пасайган.

custom img

“Бир-бирини қутқармоқчи бўлишган”

ФВВ Чорвоқда чўкиб кетган ота-болаларни қидириш ишлари бўйича маълумот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"