Тошкентнинг айрим ҳудудларида 7–11 сентябрь кунлари иссиқ сув ўчирилади
Иссиқлик таъминоти тизимини иситиш мавсумига тайёрлаш учун профилактика ишлари амалга оширилади.

Veolia Energy Tashkent’нинг кузги профилактика ишларини олиб бориши муносабати билан Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Мирзо Улуғбек туманида 7–11 сентябрь кунлари «Уйғониш» МФЙ, ТТЗ-2 массивида жойлашган 29, 30, 31, 32, 37, 38а, 38б, 44 ва 12-сонли уйлар, шунингдек, 512- ва 80-сонли мактабгача таълим ташкилотларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шайхонтоҳур туманида 7–9 сентябрь кунлари «Самарқанд дарвоза» МФЙ, Учлола кўчасидаги 1-сонли уйда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Яшнобод туманида эса 7–9 сентябрь кунлари «Мовароуннаҳр» МФЙ, Нукус кўчаси — МКАД ҳудудидаги 2, 2/1, 2/2, 4, 4/1, 6, 6/1, 6/2 ва 8-сонли уйларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қайд этилишича, профилактика ишлари иссиқлик таъминоти тизимини келгуси иситиш мавсумига тайёрлаш мақсадида амалга оширилади.








