Ўзбекистон

Ярим йилда 11,7 мингдан ортиқ шахс қамоқ жазосига ҳукм қилинган

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинганлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22 фоизга ошган.

Ярим йилда 11,7 мингдан ортиқ шахс қамоқ жазосига ҳукм қилинган



Олий суд маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 11 703 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.



Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2 133 нафарга ёки 22 фоизга кўп.



Озодликдан маҳрум қилинганларнинг 785 нафари аёллар, 10 918 нафари эса эркаклар.



Жазога ҳукм қилинганлар орасида 5 788 нафари наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлар, 3 605 нафари коррупцияга оид жиноятлар бўйича судланган. Коррупцияга оид жиноятлар бўйича судланганларнинг 779 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.



Шунингдек, 179 нафар шахс қасддан одам ўлдириш, 1 376 нафари оғир ва ўртача оғир тан жароҳати етказиш, 1 789 нафари эса безорилик билан боғлиқ жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилинган.



2026 йилнинг дастлабки олти ойида икки нафар шахсга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.



Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган — 2 030 нафар. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 1 462 нафар, Тошкент вилояти — 1 452 нафар, Самарқанд вилояти — 1 136 нафар ва Наманган вилояти — 1 042 нафар.



Энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида — 317 нафар, Сирдарё вилоятида — 313 нафар ва Жиззах вилоятида — 331 нафарни ташкил этган.



Маълумот учун, 2025 йил давомида Ўзбекистонда қарийб 18,8 минг нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган.

custom img

Талабалар диққатига: бугундан янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Янги автобус йўналиши эрталабки тиғиз вақтда метро ва йўллардаги юкламани камайтиришга хизмат қилади.

custom img

Тошкентнинг айрим ҳудудларида 7–11 сентябрь кунлари иссиқ сув ўчирилади

Иссиқлик таъминоти тизимини иситиш мавсумига тайёрлаш учун профилактика ишлари амалга оширилади.

custom img

Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилди

У ишлаётган бўлинма фаолияти эса тугатилди.

custom img

Бир фарзанд учун 752 млн сўм: отанинг даромадига қараб алимент ундирилди

Ота юқори миқдорда иш ҳақи олганига қарамай, алимент тўлаш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган.

custom img

Ғофуржон Мирзаев Маҳаллалар уюшмаси раиси этиб тайинланди

Шу муносабат билан у Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

custom img

“Участковой”ларга автомобилларга жарима белгилаш ваколати берилади

Ўзбекистонда профилактика инспекторларининг айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ваколатлари кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистондан хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони камайди

Хорижга кўчиб кетганлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 129 нафарга ёки 2,3 фоизга пасайган.

custom img

“Бир-бирини қутқармоқчи бўлишган”

ФВВ Чорвоқда чўкиб кетган ота-болаларни қидириш ишлари бўйича маълумот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"