Ўзбекистондан хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони камайди
Хорижга кўчиб кетганлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 129 нафарга ёки 2,3 фоизга пасайган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 5 422 нафар Ўзбекистон фуқароси доимий яшаш мақсадида хорижий давлатларга кўчиб кетган.
Мазкур кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 129 нафарга ёки 2,3 фоизга кам.
Хорижга кўчиб кетганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатларга тўғри келган:
— Қозоғистон — 83,0 фоиз;
— Россия — 14,1 фоиз;
— Корея Республикаси — 0,8 фоиз;
— Қирғизистон — 0,6 фоиз;
— бошқа давлатлар — 1,5 фоиз.
Ҳудудлар кесимида энг кўп кўчиб кетиш Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Навоий вилоятларида қайд этилган.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасидан 1 899 нафар, Тошкент вилоятидан 1 431 нафар, Навоий вилоятидан эса 1 203 нафар фуқаро хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетган.
Шунингдек, Тошкент шаҳридан 492 нафар, Хоразм вилоятидан 79 нафар, Бухоро вилоятидан 59 нафар, Жиззах вилоятидан 50 нафар, Самарқанд вилоятидан 48 нафар фуқаро хорижга кўчиб кетган.
Энг кам кўрсаткич Сурхондарё (9 нафар), Қашқадарё (21 нафар), Андижон (27 нафар) ва Фарғона (28 нафар) вилоятларида қайд этилган.








