Қашқадарёда алимент қарзи учун Damas хатланди
Эркак мажбуриятини бажармаслиги оқибатида унинг қарзи 60 млн сўмга етган.

МИБнинг Китоб туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан, 2 нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаши лозим бўлган фуқаронинг қарздорлиги 60 млн сўмга етган.
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “Дамас” русумли автомашина аниқланиб, белгиланган тартибда хатланди.
Қарздорга алимент қарздорлигини бартараф этиш зарурлиги тушунтирилиб, акс ҳолда хатланган автомашина қонунчиликда белгиланган тартибда реализация қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.
Алимент — оддий қарз эмас, фарзанднинг қонуний ҳақи ва таъминотидир. Мажбурий ижро бюроси томонидан вояга етмаган фарзандларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.







