Ўзбекистон

Германиядан Ўзбекистонга почта орқали 4 кг наркотик модда юборилди

Черногория фуқароси почта жўнатмасини қабул қилиб олаётган вақтда ушланган.

Германиядан Ўзбекистонга почта орқали 4 кг наркотик модда юборилди



«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимларининг ҳамкорликдаги тадбири давомида гиёҳвандлик воситалари контрабандасининг олди олинди.



Тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида вақтинча истиқомат қилаётган, 2001 йилда туғилган Черногория фуқароси Германиядан юборилган почта жўнатмасини қабул қилиб олаётган вақтда холислар иштирокида тўхтатилган.



Жўнатма белгиланган тартибда текширилганда, спорт анжомлари орасига яширилган 3 килограмм «Клефедрон» ва 1 килограмм «гашиш» гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган. Мазкур моддалар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.



Тезкор тадбирлар давом эттирилиб, хорижий фуқаронинг вақтинча яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилган. Натижада у ердан умумий оғирлиги 30 грамм бўлган «Альфа-ПВП» наркотик моддасидан тайёрланган 11 дона «закладка», шунингдек, зип-пакетлар, электрон тарози ва бошқа буюмлар аниқланган.



Мазкур ҳолат юзасидан хорижий фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида қарздорлик ва қидирувда бўлган автотранспорт воситаларини аниқлашга қаратилган рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

custom img

Жиззахда 2 йил қидирувда бўлган машина МИБ орқали топилди

Айни пайтда у хатловга олиниб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

custom img

Швеция ва Польшадан 27 нафар ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинди

Миграция қонунчилигини бузган Ўзбекистон фуқаролари чартер рейс орқали ватанга қайтарилган.

custom img

Амударёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота бозордан топилди

Эркак алимент пулларини мунтазам равишда тўламай келганлиги оқибатида унинг қарздорлиги 12 млн сўмни ташкил этган.

custom img

Самарқандда МИБ БСКлар фойдасига 7,5 млрд сўм ундирди

Шу тариқа 476 та ижро ҳужжати амалда тамомланган.

custom img

Наманганда 1 млрд долларлик дорилар йўқ қилинди

Маълум бўлишича, улар мусодара қилинган товарлар бўлиб, кейинчалик қонунга хилоф равишда муомалага қайтарилишининг олди олинган.

custom img

Мерос талашган амакиваччаларни МИБ яраштирди

Давлат ижрочиси орқали уларнинг ҳақлари унидирилиб, қариндошлар ўзаро муросага келишган.

custom img

Қашқадарёда алимент қарзи учун Damas хатланди

Эркак мажбуриятини бажармаслиги оқибатида унинг қарзи 60 млн сўмга етган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"