Самарқандда МИБ БСКлар фойдасига 7,5 млрд сўм ундирди
Шу тариқа 476 та ижро ҳужжати амалда тамомланган.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан бошқарув сервис компаниялари (БСК) фойдасига қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижросини таъминламоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликларни ундириш билан боғлиқ жами 7,5 млрд сўмлик 7 476 та ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида 3,9 млрд сўмлик қарздорлик амалда ундирилди.
Шунингдек, жами 641,4 млн сўмлик 610 та ижро ҳужжати бўйича қарздорликларни ундириш фуқароларнинг иш ҳақларига қаратилди. Қарздорларнинг номида бўлган 89,2 млн сўмлик мол-мулклар хатланиб, уларни реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
Мисол учун, ижро ҳаракатлари давомида қарздор Р.Ф.дан ундирувчи “Nur Sharq Tess” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 262,2 млн сўмлик қарздорлик тўлиқ ундирилди. Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.







