Тошкентда иссиқ сув ўчирилади: саналар маълум қилинди
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида иссиқлик тармоқлари ва қозонхоналар босқичма-босқич таъмирланади.

Тошкент шаҳрида 2026 йил сентябрь ва октябрь ойларида иссиқ сув таъминотида режали 5 кунлик узилишлар бўлади.
Маълум қилинишича, 2026–2027 йиллардаги куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда совуқ кунларда аҳолини узлуксиз иссиқлик билан таъминлаш мақсадида иссиқлик тармоқлари ва қозонхоналарда таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан «Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖга қарашли 1, 3, 4, 5, 6, 7 ва 8-ИМлар, «Тошкент ИЭС» АЖга тегишли ТошИЭМ, шунингдек, «Veolia Energy Tashkent» МЧЖга қарашли 2-ИМ, «Саноатенерго» ва «Водник» қозонхоналарида босқичма-босқич 5 кунлик режали ўчириш ишлари амалга оширилади.
Иссиқ сув вақтинча ўчириладиган ҳудудлар, манзиллар ва саналар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:
Шунингдек, айрим локал қозонхоналарда олиб бориладиган таъмирлаш ишлари сабабли ҳам иссиқ сув таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади. Мазкур қозонхоналар бўйича манзиллар ва ўчириш саналари қуйидаги ҳаволада келтирилган.
Қайд этилишича, режали таъмирлаш ишлари куз-қиш мавсумида аҳолини барқарор ва узлуксиз иссиқлик билан таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.








