Ўзбекистон

Жиззахда 2 йил қидирувда бўлган машина МИБ орқали топилди

Айни пайтда у хатловга олиниб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Жиззахда 2 йил қидирувда бўлган машина МИБ орқали топилди

Мажбурий ижро бюросининг Пахтакор туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатлари доирасида қарздорликни ундириш ва ижро ҳужжати талабларини таъминлаш бўйича қидирув тадбирлари давом эттирилди.

 

Мазкур ижро иши бўйича қарздорга тегишли автомашина 2 йилдан ортиқ вақт давомида қидирувда бўлган.

 

Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида узоқ вақтдан бери қидирилаётган автомашинанинг турган жойи аниқланиб, у белгиланган тартибда топилди ва хатловга олинди.

 

Шундан сўнг автомашина сақловга олиш ҳамда кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида жарима майдонига жойлаштирилди.

 

Мазкур ҳолат ижро ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ва қарздорликни узоқ вақт давомида бартараф этмаслик ижро органлари томонидан эътиборсиз қолдирилмаслигини кўрсатади.

custom img

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида қарздорлик ва қидирувда бўлган автотранспорт воситаларини аниқлашга қаратилган рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

custom img

Швеция ва Польшадан 27 нафар ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинди

Миграция қонунчилигини бузган Ўзбекистон фуқаролари чартер рейс орқали ватанга қайтарилган.

custom img

Амударёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота бозордан топилди

Эркак алимент пулларини мунтазам равишда тўламай келганлиги оқибатида унинг қарздорлиги 12 млн сўмни ташкил этган.

custom img

Самарқандда МИБ БСКлар фойдасига 7,5 млрд сўм ундирди

Шу тариқа 476 та ижро ҳужжати амалда тамомланган.

custom img

Наманганда 1 млрд долларлик дорилар йўқ қилинди

Маълум бўлишича, улар мусодара қилинган товарлар бўлиб, кейинчалик қонунга хилоф равишда муомалага қайтарилишининг олди олинган.

custom img

Мерос талашган амакиваччаларни МИБ яраштирди

Давлат ижрочиси орқали уларнинг ҳақлари унидирилиб, қариндошлар ўзаро муросага келишган.

custom img

Қашқадарёда алимент қарзи учун Damas хатланди

Эркак мажбуриятини бажармаслиги оқибатида унинг қарзи 60 млн сўмга етган.

custom img

Жиззахда солиқ қарзи сабаб ONIX хатланди

Шундан сўнг автомашина ижро ҳужжати талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида жарима майдонига жойлаштирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"