Жиззахда солиқ қарзи сабаб ONIX хатланди
Шундан сўнг автомашина ижро ҳужжати талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида жарима майдонига жойлаштирилди.

Мажбурий ижро бюросининг Дўстлик тумани бўлими иш юритувида солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд бўлган.
Ижро иши доирасида қарздорнинг молиявий ҳолати ва унга тегишли мол-мулклари ўрганилиб, солиқ қарздорлигини қоплашни таъминлаш мақсадида унга тегишли “Onix” русумли автомашина белгиланган тартибда хатловга олинди.
Шундан сўнг автомашина ижро ҳужжати талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида жарима майдонига жойлаштирилди.
Мазкур ҳолат солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажариш муҳим эканини яна бир бор кўрсатади. Қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаса, қонунчиликда белгиланган тартибда қарздорнинг мол-мулкига нисбатан мажбурий ижро чоралари қўлланилиши мумкин.







