Ўзбекистон

Алифбо ўзгаради: сенаторлар қонун лойиҳасини маъқуллади

Янги тартибга кўра, алифбо амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва битта апострофдан иборат бўлади.

Алифбо ўзгаради: сенаторлар қонун лойиҳасини маъқуллади

 

Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун муҳокама қилинди.

 

Мажлисда сўнгги йилларда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг давлат тили сифатидаги мақомини мустаҳкамлаш ҳамда халқаро нуфузини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

 

Қонун билан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш назарда тутилган. Унга кўра, амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва битта апострофдан иборат алифбо белгиланади.

 

Шунингдек, янги алифбога ўтиш даврида фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳисобга олиш мақсадида айрим ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозларнинг амалдаги алифбода расмийлаштирилган шакллари Қонун кучга киргунга қадар муомалада бўлишига имкон берилади.

 

Давлат идоралари ва ташкилотларининг айрим рамзий белгилари, шунингдек, турли белгилар ҳам улардан фойдаланишга яроқсиз ҳолга келгунга ёки белгиланган амал қилиш муддати тугагунга қадар ишлатилиши мумкин.

 

Сенаторларнинг таъкидлашича, қонуннинг қабул қилиниши лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имло қоидаларини такомиллаштириш, давлат тилидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда ўзбек тилини рақамлаштириш жараёнларини ривожлантиришга хизмат қилади.

 

Муҳокамалар якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

custom img

Чилонзорда “Cobalt” курьерни уриб юборди

Ҳодиса оқибатида 2005 йилда туғилган пиёда жароҳатланган.

custom img

Наманганда 7 700 долларга “REGAPEN” сотаётган шахс ушланди

Наманган ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.

custom img

Йўлкира ҳақини тўламаган 4 696 нафар йўловчига баённома расмийлаштирилди

Тошкентда сентябрь ойининг дастлабки саккиз кунида йўлкира ҳақини тўламаган 4 696 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бу август ойидаги кунлик ўртача кўрсаткичдан қарийб 68 фоизга кўп.

custom img

“Миннатдорлик тариқасида олдим” — пора билан ушланган судья 6 йилга қамалди

Сирдарёда тадбиркорнинг иқтисодий ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 7,5 минг доллар олган судья, унга воситачилик қилган банк мансабдорига суд ҳукми ўқилди.

custom img

Болдирга яширилган 240 минг доллар

Тошкентда икки нафар Қозоғистон фуқароси 240 минг АҚШ долларини болдирларига яшириб, Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишга уринган вақтида ушланди. Шунингдек, қалбаки 8400 долларни 3800 долларга сотишга уриниш фош этилди.

custom img

Сирдарёда боғча раҳбари ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилди

Шунингдек, боғча ходимлари “Open budget” учун мажбурий овоз йиғишга жалб қилингани аниқланган.

custom img

“Бу ердан инсон ўз тарихини янада чуқурроқ англаган ҳолда чиқади” — Озод Солиев

АҚШдаги Vatan Global Alliance раиси Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг экспозициялари ва кўламига юқори баҳо берди.

custom img

Август ойида Президент Халқ қабулхоналарига 76 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Энг кўп мурожаатлар бола нафақаси, алимент ва газ баллонлари масалаларига оид бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"