Ўзбекистон

“Бу ердан инсон ўз тарихини янада чуқурроқ англаган ҳолда чиқади” — Озод Солиев

АҚШдаги Vatan Global Alliance раиси Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг экспозициялари ва кўламига юқори баҳо берди.

“Бу ердан инсон ўз тарихини янада чуқурроқ англаган ҳолда чиқади” — Озод Солиев

 

АҚШда фаолият юритаётган Vatan Global Alliance жамияти раиси Озод Солиев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

 

Ташриф давомида меҳмон Марказнинг экспозиция залларида намойиш этилаётган тарихий ва маданий мерос намуналари билан яқиндан танишди. Унга Ўзбекистон ҳудудида шаклланган қадимий цивилизациялар, ислом маданияти ва маърифати, илм-фан тараққиёти, буюк алломалар ҳаёти ва илмий мероси, шунингдек, халқимизнинг кўп асрлик тарихини акс эттирувчи ноёб экспонатлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Озод Солиев Марказ ҳақида аввал оммавий ахборот воситалари орқали маълумотга эга бўлганини, бироқ уни бевосита кўздан кечириш жараёнида мажмуанинг кўлами ва мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ ҳис қилганини таъкидлади.

 

“Мен бу Марказ ҳақида аввал эшитган ва янгиликларда кўрган эдим. Лекин унинг бундай кенг қамровли эканлигини тасаввур ҳам қилмаган эканман. Инсон бу ерда тарихимиз қанчалик бой ва чуқур эканини ҳис қилади. Биринчи Ренессансдан бошлаб бугунги кунгача бўлган тараққиёт босқичларини бир маконда яхлит тарзда намойиш этиш — жуда катта меҳнат натижаси”, — деди у.

 

Меҳмон Марказда ҳар бир экспонатнинг тарихи, келиб чиқиши ва ўрганилиш жараёни ҳақида маълумот берилгани ташриф буюрувчиларга тарихий жараёнларни янада чуқурроқ англаш имконини яратишини қайд этди.

 

“Ҳар бир экспонатнинг ўз тарихи бор. Қаердан олиб келингани, қачон топилгани ва қандай аҳамиятга эга экани ҳақида маълумотлар берилган. Бундай масканга кирган инсон бу ердан шунчаки чиқиб кетмайди. У ўз тарихини, ислом цивилизацияси ва юртимиз ўтмишини янада чуқурроқ англаган ҳолда чиқади”, — деди Озод Солиев.

 

Унинг таъкидлашича, Ислом цивилизацияси маркази нафақат Ўзбекистон фуқаролари, балки хорижий меҳмонлар учун ҳам мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий мероси билан яқиндан танишиш имконини берувчи муҳим маърифий маскан ҳисобланади.

 

Ташриф давомида Марказнинг қисқа муддатда барпо этилгани, экспозицияларни яратишда замонавий ёндашувлардан фойдаланилгани, тарихий меросни асраш, илмий ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган ишлар ҳам меҳмоннинг эътиборини тортди.

 

Озод Солиев Марказнинг халқаро миқёсда эътироф этилаётганини, жумладан, унинг Гиннес рекордлар китобига киритилганини мажмуанинг ўзига хос кўлами ва аҳамиятини ифодаловчи муҳим кўрсаткич сифатида баҳолади.

 

Шунингдек, у Ўзбекистонда тарихий-маданий меросни асраб-авайлаш, уни илмий тадқиқ этиш ва халқаро жамоатчиликка кенг тарғиб қилишга қаратилаётган эътибор муҳим амалий натижалар бераётганини таъкидлади.

 

Vatan Global Alliance жамияти доирасида АҚШда яшаётган ватандошларни бирлаштириш, улар билан ҳамкорликда турли ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилаётгани ҳам қайд этилди.

 

Ташриф якунида Озод Солиев Марказда яратилган шароит ва экспозициялардан олган таассуротлари билан ўртоқлашиб, бундай маскан Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросини дунёга кенг намоён этишда муҳим аҳамият касб этишини билдирди.

custom img

“Миннатдорлик тариқасида олдим” — пора билан ушланган судья 6 йилга қамалди

Сирдарёда тадбиркорнинг иқтисодий ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 7,5 минг доллар олган судья, унга воситачилик қилган банк мансабдорига суд ҳукми ўқилди.

custom img

Болдирга яширилган 240 минг доллар

Тошкентда икки нафар Қозоғистон фуқароси 240 минг АҚШ долларини болдирларига яшириб, Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишга уринган вақтида ушланди. Шунингдек, қалбаки 8400 долларни 3800 долларга сотишга уриниш фош этилди.

custom img

Сирдарёда боғча раҳбари ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилди

Шунингдек, боғча ходимлари “Open budget” учун мажбурий овоз йиғишга жалб қилингани аниқланган.

custom img

Август ойида Президент Халқ қабулхоналарига 76 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Энг кўп мурожаатлар бола нафақаси, алимент ва газ баллонлари масалаларига оид бўлган.

custom img

Сирдарёда икки ИИБ ходими жиноят содир этиб, қамалди

Улардан бирига 5 йил 1 ой, иккинчисига эса 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Биринчи қаватдаги хонадонлардан савдо ва сервис учун фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

Бунда хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказиш шарт бўлмайди.

custom img

Қишлоқ туманларида эҳтиёжмандларни ишга олган корхоналар учун ижтимоий солиқ 2 фоиз бўлади

Аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича ишлар танқидий таҳлил қилинди.

custom img

Фарғонада икки ҳамшира пичоқланди, улардан бири вафот этди

Гумонланувчи қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"