Чилонзорда “Cobalt” курьерни уриб юборди
Ҳодиса оқибатида 2005 йилда туғилган пиёда жароҳатланган.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 2005 йилда туғилган пиёда жароҳатланган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, ҳодиса 9 сентябрь куни соат 22:30 ларда Қатортол кўчасида юз берган.
1993 йилда туғилган ҳайдовчи “Cobalt” автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан электровелосипедини етаклаб ўтаётган 2005 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда жароҳатланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








