Жаҳон

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ



АҚШ маъмуриятининг юқори лавозимли вакиллари Эрон билан давом этаётган можаро Дональд Трампнинг президентлик муддати якунлангунига қадар ҳал этилмаслиги мумкинлигини билдирган. Бу ҳақда The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб хабар берди.



Нашр манбаларига кўра, АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс, Давлат котиби Марко Рубио ва бошқа юқори мартабали амалдорлар Оқ уйдаги учрашувлар давомида Трампга Эрон ҳарбий ҳаракатлар ва блокадага қарамай, Вашингтон босимига қаршилик кўрсатишда давом этиши мумкинлигини айтган.



Бундай сценарийда можаро 2029 йил январь ойида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин. WSJ таъкидлашича, Вэнс ва Рубио Республикачилар партиясидан келгуси президентлик сайловларида эҳтимолий номзодлар сифатида кўрилмоқда.



Нашрга кўра, можаронинг узоқ давом этиши АҚШ ҳарбий ресурсларига тушадиган юкни ошириши, шунингдек, 2028 йилги президентлик сайловлари даврида глобал энергия бозорларида узоқ муддатли узилишларга сабаб бўлиши мумкин.



Шу билан бирга, Трамп маслаҳатчиларига можарони имкон қадар тезроқ якунлашдан манфаатдор эканини мунтазам равишда билдирмоқда. WSJ маълумотларига кўра, можаро аллақачон еттинчи ойга кирган ва 18 нафар америкалик ҳарбий хизматчининг ўлимига сабаб бўлган.



Бироқ АҚШ президенти Эронни узоқ муддат иқтисодий босим остида ушлаб туриш стратегиясини ҳам қўллаб-қувватламоқда. Бу ёндашув денгиз блокадаси ва санкцияларни ўз ичига олиши мумкин.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.