Ўзбекистон

Йўлкира ҳақини тўламаган 4 696 нафар йўловчига баённома расмийлаштирилди

Тошкентда сентябрь ойининг дастлабки саккиз кунида йўлкира ҳақини тўламаган 4 696 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бу август ойидаги кунлик ўртача кўрсаткичдан қарийб 68 фоизга кўп.

Йўлкира ҳақини тўламаган 4 696 нафар йўловчига баённома расмийлаштирилди



2026 йил 1 сентябрдан бошлаб брутто-шартнома асосида фаолият юритаётган барча шаҳар автобусларида йўлкира ҳақини тўлашнинг янги тартиби жорий этилди. Унга кўра, йўловчи автобусга чиқиши билан йўлкира ҳақини тўлаши шарт.



Шу муносабат билан «Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаси назоратчилари томонидан жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлаш тартибига риоя этилишини таъминлаш мақсадида кучайтирилган назорат рейдлари ўтказилмоқда.



Маълумотларга кўра, август ойида йўлкира ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 10 843 нафар йўловчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси 5-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Бу кунига ўртача 350 та ҳолатни ташкил этган.



Сентябрь ойининг дастлабки саккиз кунида эса 4 696 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённомалар тузилган. Мазкур даврда кунига ўртача 587 та ҳолат қайд этилган.



Шундай қилиб, сентябрь ойининг дастлабки саккиз кунида кунига ўртача расмийлаштирилган маъмурий баённомалар сони август ойидаги кўрсаткичга нисбатан 237 тага ёки қарийб 68 фоизга ошган.

custom img

Алифбо ўзгаради: сенаторлар қонун лойиҳасини маъқуллади

Янги тартибга кўра, алифбо амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва битта апострофдан иборат бўлади.

custom img

Чилонзорда “Cobalt” курьерни уриб юборди

Ҳодиса оқибатида 2005 йилда туғилган пиёда жароҳатланган.

custom img

Наманганда 7 700 долларга “REGAPEN” сотаётган шахс ушланди

Наманган ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.

custom img

“Миннатдорлик тариқасида олдим” — пора билан ушланган судья 6 йилга қамалди

Сирдарёда тадбиркорнинг иқтисодий ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 7,5 минг доллар олган судья, унга воситачилик қилган банк мансабдорига суд ҳукми ўқилди.

custom img

Болдирга яширилган 240 минг доллар

Тошкентда икки нафар Қозоғистон фуқароси 240 минг АҚШ долларини болдирларига яшириб, Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишга уринган вақтида ушланди. Шунингдек, қалбаки 8400 долларни 3800 долларга сотишга уриниш фош этилди.

custom img

Сирдарёда боғча раҳбари ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилди

Шунингдек, боғча ходимлари “Open budget” учун мажбурий овоз йиғишга жалб қилингани аниқланган.

custom img

“Бу ердан инсон ўз тарихини янада чуқурроқ англаган ҳолда чиқади” — Озод Солиев

АҚШдаги Vatan Global Alliance раиси Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг экспозициялари ва кўламига юқори баҳо берди.

custom img

Август ойида Президент Халқ қабулхоналарига 76 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Энг кўп мурожаатлар бола нафақаси, алимент ва газ баллонлари масалаларига оид бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"