Ўзбекистон

Нақд пулда 176 млн сўмгача тўлов қилиш мумкин бўлади

Янги тартиб билан товар ва хизматлар учун нақд ҳисоб-китоб қилишнинг амалдаги 25 млн сўмлик чегараси сезиларли даражада кенгайтирилади.

Нақд пулда 176 млн сўмгача тўлов қилиш мумкин бўлади



Президентнинг ПФ-175-сон фармони билан тадбиркорлар ва истеъмолчилар учун нақд ҳисоб-китоблар бўйича янги тартиб белгиланмоқда.



Унга кўра, товар ва хизматлар учун нақд шаклда амалга ошириладиган ҳисоб-китобларнинг энг юқори миқдори БҲМнинг 400 баравари, яъни 176 млн сўм этиб белгиланади. Янги тартиб амалдаги чегарани қарийб етти бараварга оширади.



Бунда қонунчиликка кўра, тўловлари фақат нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши белгиланган товар ва хизматларга мазкур қоида татбиқ этилмайди.



Жумладан, давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви учун айрим тўловлар, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, ёқилғи қуйиш шохобчаларида нефть-газ маҳсулотларини сотиш ҳамда электр транспорт воситаларини зарядлаш хизматларида нақд пулсиз ҳисоб-китоб талаби сақланиб қолади.



Шунингдек, кўчмас мулк, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган айрим тоифадаги транспорт воситалари ва махсус автотранспорт воситаларини сотиб олишда ҳам тўловлар нақд пулсиз амалга оширилади.



Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишда эса қийматидан қатъи назар, нақд ҳисоб-китоб қилиш мумкин.

custom img

Тошкентда совуқ сув ҳам ўчирилади: саналар маълум қилинди

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

custom img

“Жонли контейнер”: 555 грамм олтин танага яширилди

Ҳиндистонга учиб кетмоқчи бўлган 5 нафар фуқаронинг ички органларидан жами 555 грамм қуйма олтин ва 200 грамм заргарлик буюмлари аниқланди.

custom img

Саида Мирзиёевага қўшимча вазифа юклатилди

Президент Администрацияси раҳбари Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланди.

custom img

Чорвоқдаги фожиа: чўккан уч кишидан иккинчисининг жасади ҳам топилди

Ҳозирда отанинг жасадини қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

custom img

Алифбо ўзгаради: сенаторлар қонун лойиҳасини маъқуллади

Янги тартибга кўра, алифбо амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва битта апострофдан иборат бўлади.

custom img

Чилонзорда “Cobalt” курьерни уриб юборди

Ҳодиса оқибатида 2005 йилда туғилган пиёда жароҳатланган.

custom img

Наманганда 7 700 долларга “REGAPEN” сотаётган шахс ушланди

Наманган ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.

custom img

Йўлкира ҳақини тўламаган 4 696 нафар йўловчига баённома расмийлаштирилди

Тошкентда сентябрь ойининг дастлабки саккиз кунида йўлкира ҳақини тўламаган 4 696 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бу август ойидаги кунлик ўртача кўрсаткичдан қарийб 68 фоизга кўп.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"