Писком дарёсида 15 кун аввал чўкиб кетган эркакнинг жасади топилди
SUP-доскада сайр қилаётган фуқаро бошқарувни йўқотиб, қояли қирғоққа урилган ва сувга тушиб кетган.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Писком дарёсида 26 август куни чўкиб кетган 30 ёшли фуқаронинг жасади 15 кундан сўнг топилди.
Маълум қилинишича, ўша куни бир гуруҳ фуқаролар Писком дарёсига SUP-доскада сайр қилиш учун борган. Сайр вақтида Қибрай туманида яшовчи фуқаро бошқарувни йўқотиб, қояли қирғоққа урилган ва сувга тушиб кетган.
Фуқаро қутқарув нимчасисиз бўлгани сабабли кучли сув оқими уни сув остига олиб кетган. Шундан сўнг ФВВ ғаввослари томонидан қидирув ишлари бошланган.
15 кун давом этган қидирув ишлари натижасида 10 сентябрь куни соат 09:50 да фуқаронинг жасади топилган.








