Ўзбекистон

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди

Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган сайёҳлик фирмаси вакиллари қўлга олинди.

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди



Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фуқароларни тегишли лицензиясиз “Умра” зиёратига юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.



Жумладан, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари икки нафар фуқарони “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 2 200 АҚШ доллари талаб қилгани аниқланган.



Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фирма раҳбари сўралган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.



Шунингдек, Наманган вилоятининг Чортоқ туманида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси ходими ҳам икки нафар фуқарони “Умра” сафарига юборишни ваъда қилиб, 2 200 АҚШ доллари талаб қилгани маълум бўлган. У олдиндан 400 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ушланган.



Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Лойиҳа эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олишига имкон беради.