Ўзбекистон

625 граммлик «юк»: уч ҳолат фош этилди

Хоразм ва Жиззахда ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситалари яширилган учта ҳолат фош этилди.

625 граммлик «юк»: уч ҳолат фош этилди

 

Биринчи ҳолатда Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Ички ишлар ҳамда Божхона бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Тупроққалъа туманида тезкор тадбир ўтказилган.

 

Тадбир давомида “Сурхондарё – Хоразм” йўналишида ҳаракатланаётган «Lasetti» русумли автомобиль тўхтатилиб, текширилганда йўловчи сифатида кетаётган, Ангор туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун икки маротаба судланган шахсга тегишли целлофан пакетдан 490 грамм «опий» моддаси аниқланган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур гиёҳвандлик воситаси қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилиб, Хоразм вилоятида сотилиши режалаштирилган.

 

Иккинчи ҳолатда “Тошкент – Хоразм” йўналишида ҳаракатланаётган «Оnix» русумли автомобиль йўловчиси — Урганч шаҳрида яшовчи, 1968 йилда туғилган шахснинг ёнидан 119 грамм «гашиш» моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.

 

Учинчи ҳолат ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган.

 

“Сирдарё – Жиззах” йўналишида ҳаракатланаётган «Lasetti» русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи — Жиззах шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс текширилган.

 

Текширув вақтида унинг оёқ кийими ичига 16 грамм «опий» моддаси яширилгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Лойиҳа эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олишига имкон беради.

625 граммлик «юк»: уч ҳолат фош этилди | Zamon.uz