Жаҳон

Эрон баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни қайта бошлагани айтилмоқда — WSJ

Эронда баллистик ракеталар ишлаб чиқариш қайта тиклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, мамлакатнинг айрим ерости иншоотларида ракета йиғиш ишлари олиб борилмоқда.

Эрон баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни қайта бошлагани айтилмоқда — WSJ



Эрон АҚШ ва Исроилнинг ҳарбий зарбалари ортидан баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни қайта тиклаган бўлиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ ва Яқин Шарқ расмийларига таянган ҳолда «The Wall Street Journal» хабар берди.



Нашр маълумотларига кўра, Эрон ерости иншоотларида захирада сақланган қисмлардан суюқ ва қаттиқ ёқилғили баллистик ракеталарни йиғиш билан шуғулланмоқда. Разведка маълумотларида мамлакатдаги бир нечта ерости объектларида, жумладан, жануби-шарқда жойлашган Хожир ракета мажмуасида фаоллик кузатилаётгани қайд этилган.



Расмийларнинг айтишича, Теҳрон келгусида янги зарбаларга дуч келмаслик учун қўшимча ерости йиғиш объектларини барпо этишга ҳам уринмоқда.



Нашрга кўра, ракета ишлаб чиқаришнинг қайта тикланиши Эроннинг ракета дастурини тўлиқ йўқ қилиш қанчалик қийин эканини кўрсатади.



АҚШ расмийларидан бирининг айтишича, Эронда мавжуд қисмлардан камида бир неча юзта ракета йиғиш имконияти бўлиши мумкин. Шу билан бирга, мамлакат уруш давомида тайёр ракета захираларининг бир қисмини сарфлагани сабабли ҳужумлар кўлами қисқарган.



AҚШ расмийлари Эроннинг ракета ва дрон ишлаб чиқариш имкониятлари сезиларли даражада заифлаштирилганини билдирган. Бироқ экспертлар Теҳроннинг ракета дастури ҳали ҳам катта салоҳиятга эга эканини таъкидламоқда.



Жумладан, АҚШдаги Missile Defense Advocacy Alliance ташкилоти таҳлилчиси Тал Инбарнинг фикрича, зарбалар тўхтаган пайтда шикастланган инфратузилмани тиклаш ва зарур қисмларни тўплаш имкони мавжуд.



Исроил бош вазири идораси ва Оқ уй вакиллари «The Wall Street Journal»нинг Эрон ракета ишлаб чиқаришни қайта бошлагани ҳақидаги сўровига жавоб бермаган.



Айни пайтда Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ базаларига ракета ҳужумларини давом эттираётгани хабар қилинмоқда. Бу эса мамлакатда турли хил баллистик ракеталарни ишлаб чиқариш ва қўллаш салоҳияти сақланиб қолаётганини кўрсатиши мумкин.

custom img

Қизил денгизда навбатдаги хавф: Ҳусийлар Моха портини эгаллади

Мазкур бўғоз Қизил денгиз ва Аден кўрфазини боғлайди ҳамда Осиё, Европа ва Яқин Шарқ ўртасидаги муҳим денгиз савдо йўлларидан бири ҳисобланади.

custom img

“75 мактуб” иши: Ташиевга қўйилган айблов ўзгартирилди

Бишкек шаҳар суди Ташиев ва бошқа судланувчиларга нисбатан аввалги ҳукмни ўзгартириб, “ҳокимиятни куч билан эгаллаш” моддасини алмаштирди.

custom img

Россияда мигрантларга янги талаб: ишламайдиган оила аъзоси ҳам солиқ тўлайди

Тегишли тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

custom img

Конгодаги мактаб ёнғинида камида 24 ўқувчи ҳалок бўлди

Ёнғин оқибатида 300 га яқин уй ҳам вайрон бўлган.

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

custom img

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

custom img

Трамп ҳар бир катта ёшли америкаликка 5 минг доллардан беришни ваъда қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Республикачилар партияси ноябрь ойидаги оралиқ сайловлардан сўнг Конгресс устидан назоратни сақлаб қолса, ҳар бир вояга етган АҚШ фуқаросига 5 минг доллардан дивиденд тўлашни ваъда қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"