Жаҳон

Қизил денгизда навбатдаги хавф: Ҳусийлар Моха портини эгаллади

Мазкур бўғоз Қизил денгиз ва Аден кўрфазини боғлайди ҳамда Осиё, Европа ва Яқин Шарқ ўртасидаги муҳим денгиз савдо йўлларидан бири ҳисобланади.

Қизил денгизда навбатдаги хавф: Ҳусийлар Моха портини эгаллади



Яманда Эрон қўллаб-қувватлаётган ҳусийлар мамлакат ғарбий соҳилидаги Моха порт шаҳрини назоратга олди. Бу Боб ал-Мандаб бўғози яқинидаги муҳим ҳудуд устидан назоратни кучайтириш имконини беради.



Ҳусийларнинг Мохани эгаллаши Саудия Арабистони қўллаб-қувватлаётган Яман ҳукумати кучлари билан сўнгги кунларда кучайган тўқнашувлар фонида содир бўлди. Ҳукумат кучлари порт шаҳридан чекинишга мажбур бўлган.



Моха Боб ал-Мандаб бўғозидан тахминан 80 километр масофада жойлашган. Мазкур бўғоз Қизил денгиз ва Аден кўрфазини боғлайди ҳамда Осиё, Европа ва Яқин Шарқ ўртасидаги муҳим денгиз савдо йўлларидан бири ҳисобланади.



Ҳусийларнинг Мохани эгаллаши уларга Боб ал-Мандаб орқали ҳаракатланадиган кемаларга босим ўтказиш имкониятини ошириши мумкин. Бу, айниқса, минтақада энергетика ресурслари ташувлари учун хавфларни кучайтириши мумкин.



Яман расмийлари, шунингдек, ҳусийлар Қизил денгиздаги Ҳаниш ороллари атрофида ҳам ўз кучларини жойлаштираётганини билдирган. Стратегик аҳамиятга эга ушбу ҳудудлар устидан назорат Боб ал-Мандаб бўғози орқали ўтадиган денгиз қатновига таъсир ўтказиш имконини янада оширади.



Моханинг қўлга олиниши Яманда 2022 йилдан буён нисбатан барқарор бўлиб келган вазиятнинг яна издан чиқиши хавфини кучайтирмоқда. Таҳлилчилар ҳусийларнинг жануб ва ғарб томон илгарилаши Яман ҳукумати кучларининг таъминот йўлларига ҳам босим ўтказиши мумкинлигини таъкидламоқда.



Яман Президентлик етакчилик кенгаши раиси ўринбосари Тариқ Солиҳ ҳукумат кучлари орасида қурбонлар борлигини маълум қилган. У қўшинларни қайта ташкил этиш мақсадида хавфсиз ҳудудда муқобил қўмондонлик маркази ташкил этилишини билдирган



Моха портининг қўлдан кетиши Ямандаги ички низонинг янада кескинлашиши билан бирга, Қизил денгиз орқали халқаро савдо ва энергия ташувлари учун янги хавфлар юзага келиши эҳтимолини оширмоқда.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

Қизил денгизда навбатдаги хавф: Ҳусийлар Моха портини эгаллади | Zamon.uz