Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев “ТоshTech” техника университети фаолияти билан танишди

Университетда илк 400 талаба 100 фоиз давлат гранти асосида таълим олмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев “ТоshTech” техника университети фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига ташрифи давомида “ТоshTech” техника университети фаолияти билан танишди.

 

Университет давлат раҳбарининг 2025 йил 8 сентябрдаги тегишли қарори асосида ташкил этилган бўлиб, олий муҳандислик таълимини трансформация қилишга қаратилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 69,5 миллиард сўмни ташкил этади.

 

 

Ушбу маблағ ҳисобидан Тошкент давлат техника университетининг етти қаватли ўқув биноси тўлиқ реконструкция қилиниб, замонавий лаборатория ва ўқув жиҳозлари билан таъминланган.

 

“ТоshTech” академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув жиҳатдан мустақил давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади. Режага кўра, 2030 йилгача Тошкент давлат техника университетининг тегишли факультет ва кафедралари босқичма-босқич янги инновацион экотизимга трансформация қилинади.

 

 

 

Университетга 2026/2027-ўқув йили учун 1 654 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Уларнинг орасидан энг билимли ва иқтидорли 400 нафари сараланиб, ўқишга қабул қилинган. Илк талабаларининг барчаси 100 фоиз давлат гранти асосида таълим олмоқда. Мазкур имтиёз 2029/2030-ўқув йилига қадар қабул қилинадиган талабалар учун ҳам сақланади.

 

Университетда таълим тўлиқ инглиз тилида олиб борилади. Дарсларга маҳаллий олимлар билан бирга хорижлик юқори малакали мутахассислар ҳам жалб этилган.

 

 

 

Талабалар тўртта асосий йўналишда — саноат муҳандислиги ва менежмент, электр муҳандислиги, энергетика муҳандислиги, материалшунослик ва нанотехнологиялар бўйича таҳсил олади.

 

“ТоshTech” халқаро таълим брендлари билан ҳамкорликда ташкил этилган. Университет Шанхай Цзяо Тонг университети (Хитой), Милан политехника университети (Италия), Бремен конструктор университети (Германия) ҳамда “Bоston Consulting Group” компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда.

 

 

Университетда назарий билим билан чекланиб қолмасдан, талабаларни дастлабки курсларданоқ реал саноат лойиҳалари ва мураккаб муҳандислик муаммолари устида ишлашга ўргатиш мақсад қилинган. Шу сабабли талабалар ўқиш давридаёқ амалиёт ўташи ва келгусида иш билан таъминланиши учун мамлакатимиз ҳамда хорижий саноат компаниялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

 

Жумладан, “ТоshTech” “АCWА”, “UzAuto Motors”, “Иссиқлик электр станциялари” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” каби йирик компаниялар билан ҳамкорлик қилади.

 

 

Ташриф давомида Президентга университетнинг келгуси режалари ҳақида маълумот берилди. Давлат раҳбари ўқитувчи ва талабалар билан мулоқотда “ТоshTech” мамлакат саноат салоҳиятини янги босқичга олиб чиқадиган муҳандисларнинг янги авлодини тайёрлайдиган инновацион масканга айланиши кераклигини таъкидлади.

 

Президент Шавкат Мирзиёев билим ва тажриба инсон учун энг ишончли сармоя эканини қайд этди.

 

“Инсоннинг мол-мулки, мавқейи ёки бошқа моддий бойликлари вақтинчалик бўлиши ёки йўқолиши мумкин, аммо унинг онгидаги, қалбидаги билим ва тажрибани ҳеч ким ва ҳеч қандай куч тортиб ололмайди. Билим инсоннинг энг хавфсиз ва энг фойдали сармоясидир”, — деди давлат раҳбари.

 

Ташриф якунида Президент университет талабалари билан суратга тушди.

custom img

Тошкентда тадбиркорлар учун гаровсиз кредит лимити 200 млн сўмгача оширилади

Йиғилишда Мискин ва Иброҳим ота маҳаллалари ҳудудидаги 305 гектарлик саноат зонасининг салоҳияти ҳам кўриб чиқилди.

custom img

Тошкентдаги 400 та маҳаллани обод қилиш учун 10 трлн сўмлик дастур ишлаб чиқилади

Пойтахтнинг Эски шаҳар ҳудудини комплекс ривожлантириш учун 1 ноябрга қадар ягона концепция ва аниқ лойиҳалар портфели ишлаб чиқилади.

custom img

Тошкентга келаси йили 10 млрд доллар инвестиция жалб қилинади

Инвесторларнинг муаммоларини идорама-идора юрмасдан, бевосита жойида ҳал қилиш учун янги иш тизими жорий этилади.

custom img

75 минг талаба хавфсизлиги таъминланади: Президент “Ёшлик” шаҳарчасидаги марказни кўрди

Вазиятлар маркази шаҳарчадаги 41 та талабалар ётоқхонасини қамраб олган. Тизим орқали талабаларнинг давоматини назорат қилиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш имкониятлари ҳам мавжуд.

custom img

71,4 млрд сўмлик ободонлаштириш ишлари: Президент “Қичқириқ” маҳалласига борди

Қичқириқ канали бўйида янги сайлгоҳ барпо этилди, маҳаллада республикадаги илк минорали автотураргоҳ ўрнатилди, эски боғча янгиланди.

custom img

Президент Олмазордаги “RomPharm NS” корхонаси фаолияти билан танишди

Корхонада импорт ўрнини босувчи, асосан неврология, кардиология ва бошқа йўналишларда қўлланиладиган дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди

Майдони 3,9 гектар бўлган музей 3,5 минг нафаргача ташриф буюрувчини қабул қила олади.

custom img

Тундаги шовқин қимматга тушади: 8,8 млн сўмгача жарима тўлайсиз

Шовқин даражаси меъёридан юқори бўлган автомобилни бошқарганлик учун ҳам жавобгарлик кучайтирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"