Ўзбекистон

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин


 
Рақобат қўмитаси маҳаллий авиакомпаниялар айби билан рейслар кечиккан ҳолатларда йўловчиларга компенсация тўланиши ва истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилишини ўрганмоқда.


 
Қўмита маълумотига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида ҳаво транспорти хизматлари бўйича истеъмолчилардан 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 баравар кўп.


 
Мурожаатларда рейсларнинг бир неча соатга кечикиши, йўловчиларга ўз вақтида аниқ маълумот берилмаслиги, хизматларнинг сифатсиз кўрсатилиши ҳамда амалда тақдим этилмаган хизматлар учун ҳақ олиниши каби ҳолатлар қайд этилган.


 
Қўмита ўтказган таҳлилларга кўра, айрим ҳолларда ташувчининг айби билан кечиккан рейслар бўйича йўловчиларга компенсация ёки муқобил ечим таклиф қилинмаган. Бундай ҳолатлар фуқароларнинг вақти, маблағи ва режалари бузилишига олиб келаётгани қайд этилган.


 
Ҳозирда қўмита маҳаллий авиакомпанияларнинг ташувчининг айби билан кечиккан рейслар учун йўловчиларга компенсация тўлаши ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этиши билан боғлиқ ҳолатларни очиқ манбалар асосида ўрганмоқда.


 
Қўмита авиакомпаниялардан рақамли платформаларидаги маълумотларни тўлиқ тақдим этиш ва уларни амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштиришни сўраган. Фуқароларга эса ушбу соҳадаги таклиф ва эътирозларини Рақобат қўмитасига юбориш тавсия этилган.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин | Zamon.uz