Жаҳон

Россияда мигрантларга янги талаб: ишламайдиган оила аъзоси ҳам солиқ тўлайди

Тегишли тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

Россияда мигрантларга янги талаб: ишламайдиган оила аъзоси ҳам солиқ тўлайди



2027 йил 1 январдан Россияда ишлаётган хорижий фуқаролар мамлакатда яшаётган ҳар бир ишламайдиган оила аъзоси учун солиқ тўлаши белгиланди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги вазирининг биринчи ўринбосари, Фуқаролик ва хорижий фуқароларни рўйхатга олиш хизмати раҳбари Андрей Кикот маълум қилди.



Унинг сўзларига кўра, мазкур чора Россиянинг давлат миграция сиёсати доирасида мигрантларнинг ишламайдиган оила аъзоларининг мамлакатда қолишини чеклашга қаратилган.



Кикотнинг қайд этишича, мигрант болаларни Россия мактабларига қабул қилиш бўйича жорий этилган талаблар натижасида мамлакатда яшаётган ишламайдиган оила аъзолари сони 1,7 миллиондан қарийб 20 фоизга камайган.



Шунингдек, Россияда хорижий ишчиларни мақсадли ва уюшган тарзда ёллаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси айни пайтда ҳукумат томонидан кўриб чиқилмоқда.



Янги тизимга кўра, иш берувчи миграция хизматига хорижий ишчи кучига эҳтиёж бўйича ариза беради. Шундан сўнг махсус оператор ишчиларни танлаб, уларни Россияга олиб келади. Меҳнат шартномаси муддати тугагач, мигрант ўз ватанига қайтарилиши кўзда тутилган.



Йирик ва ўрта бизнес вакиллари эса бундай ишчиларни турар жой ҳамда иш жойига етиб бориш учун транспорт билан таъминлаши шарт бўлади.



Маълумот учун, 2026 йил июнь ойида Россия Президенти Владимир Путин миграция соҳасидаги давлат божларини оширишни назарда тутувчи қонунни маъқуллаган.



2025 йил баҳорида Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция масалалари бош бошқармаси таркибида Андрей Кикот раҳбарлигида хорижий фуқаролар билан боғлиқ масалалар бўйича алоҳида хизмат ташкил этилган.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

Россияда мигрантларга янги талаб: ишламайдиган оила аъзоси ҳам солиқ тўлайди | Zamon.uz