Ўзбекистон

Эрта никоҳга янги чеклов: энди қонун фақат икки сабабни тан олади

Тегишли қонун лойиҳаси Президент Администрациясига киритилган.

Эрта никоҳга янги чеклов: энди қонун фақат икки сабабни тан олади



Ўзбекистонда никоҳ ёшига оид тартибларни янада такомиллаштириш ва эрта никоҳларнинг олдини олишга қаратилган янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Бу ҳақда 11 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг мажлисида Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова маълум қилди.

Қайд этилишича, Оила кодексининг 15-моддасига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Президент Администрациясига киритилган. Унга кўра, никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтиришга фақат икки ҳолатда — ҳомиладорлик ва бола туғилганида рухсат берилиши белгиланмоқда.

Амалдаги тартибда эса никоҳ ёшини камайтириш учун ҳомиладорлик, бола туғилиши ҳамда вояга етмаган шахснинг тўла муомала лаёқатига эга деб эълон қилиниши (эмансипация) каби ҳолатлар асос бўлиши мумкин.

Янги тартиб жорий этилгач, эмансипация ҳолати никоҳ ёшини камайтириш учун асос сифатида Оила кодексидан чиқариб ташланиши кутилмоқда.

Шунингдек, 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг никоҳ учун онлайн ариза беришида автоматик чеклов ўрнатилиши, фақат туман ёки шаҳар ҳокимининг тегишли қарори киритилгандан кейингина ариза топшириш имконияти яратилиши айтилди.

Қонун лойиҳасида эрта никоҳга сабаб бўлувчи ва уни тарғиб қилувчи шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини кучайтириш ҳам назарда тутилмоқда. Жумладан, эрта никоҳни биринчи марта тарғиб қилганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима қўллаш таклиф этилмоқда.

Мажлисда жорий йил давомида хотин-қизлар фаоллари хабарлари асосида республика бўйича 348 та эрта никоҳнинг олди олингани ҳам маълум қилинди.

Мазкур ўзгартиришлар эрта никоҳларнинг олдини олиш, никоҳ муносабатларини қонунчилик асосида тартибга солиш ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

custom img

Президент Олмазордаги “RomPharm NS” корхонаси фаолияти билан танишди

Корхонада импорт ўрнини босувчи, асосан неврология, кардиология ва бошқа йўналишларда қўлланиладиган дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди

Майдони 3,9 гектар бўлган музей 3,5 минг нафаргача ташриф буюрувчини қабул қила олади.

custom img

Тундаги шовқин қимматга тушади: 8,8 млн сўмгача жарима тўлайсиз

Шовқин даражаси меъёридан юқори бўлган автомобилни бошқарганлик учун ҳам жавобгарлик кучайтирилади.

custom img

Юнус Ражабий уй-музейи вақтинча ёпилади

Музейда таъмирлаш-тиклаш ва модернизация ишлари олиб борилади.

custom img

Йўловчилар тўла автобус ағдарилди: Жиззахдаги ҳодиса тафсилотлари

Ҳодиса оқибатида жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилди, ҳалок бўлганлар йўқ.

custom img

625 граммлик «юк»: уч ҳолат фош этилди

Хоразм ва Жиззахда ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситалари яширилган учта ҳолат фош этилди.

custom img

Экополиция ходими ўлими: уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополиция инспектори Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган эди.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"