Ўзбекистон

Юнус Ражабий уй-музейи вақтинча ёпилади

Музейда таъмирлаш-тиклаш ва модернизация ишлари олиб борилади.

Юнус Ражабий уй-музейи вақтинча ёпилади

 

Юнус Ражабий уй-музейида музей ашёлари ва коллекцияларини хатловдан ўтказиш, шунингдек, таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

 

Шу муносабат билан музей 2026 йил 14 сентябрдан 2027 йил 30 майга қадар ташриф буюрувчилар учун вақтинча ёпилади.

 

Таъмирлаш лойиҳаси доирасида музей биноси таъмирланиб, иситиш ва совитиш тизимлари тўлиқ модернизация қилинади. Шунингдек, замонавий музей талабларига жавоб берадиган янги экспозиция шакллантирилади ва муассаса инфратузилмаси такомиллаштирилади.

 

Белгиланган ишлар якунлангач, Юнус Ражабий уй-музейи ташриф буюрувчилар учун ўз фаолиятини қайта тиклайди.

custom img

Йўловчилар тўла автобус ағдарилди: Жиззахдаги ҳодиса тафсилотлари

Ҳодиса оқибатида жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилди, ҳалок бўлганлар йўқ.

custom img

625 граммлик «юк»: уч ҳолат фош этилди

Хоразм ва Жиззахда ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситалари яширилган учта ҳолат фош этилди.

custom img

Экополиция ходими ўлими: уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополиция инспектори Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган эди.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

custom img

Навоийдаги конда фожиа: икки ишчи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор

Ҳозирча НКМК воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганича йўқ.

custom img

20 миллионлик жаримани “йўқ қилиш” 500 долларга тушди

Самарқанддa “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди

Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган сайёҳлик фирмаси вакиллари қўлга олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"