Ўзбекистон

5 млрд сўмгача кредит гаровсиз берилади: кимлар фойдалана олади?

Ижтимоий реестрдаги оилаларни кооперацияга жалб қилган тадбиркорларга туман ва шаҳар штаблари қарори асосида гаровсиз кредит ажратилади.

5 млрд сўмгача кредит гаровсиз берилади: кимлар фойдалана олади?



11 сентябрь куни “Барқарор иш ўринларини яратиш ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–193-сон) қабул қилинди.



Фармонга кўра, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни кооперацияга жалб қилган лидер тадбиркорларга туман ёки шаҳар штаби қарори асосида 5 млрд сўмгача гаров таъминотисиз кредит ажратилишига рухсат берилади.



Бунда жалб қилинган ҳар бир оила учун 50 млн сўмгача кредит ажратилади.



Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшлар тадбиркорлиги дастурлари доирасидаги имтиёзли кредит ресурсларини бошқариш ваколати туман ва шаҳар штабларига ўтказилади.



2026 йил 1 октябрдан ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизми ҳам жорий этилади.



Бунда компенсация бериш бўйича қарорни туман ва шаҳар штаблари маҳаллий шароит, лойиҳанинг самарадорлиги ва устувор йўналишлардан келиб чиқиб қабул қилади.



Компенсация ажратишда кредит тарихи, тадбиркорнинг тоифаси, барқарорлик рейтинги ва бошқа талабларни жорий этишга йўл қўйилмайди.



Тадбиркорлик субъектларининг белгиланган умумий тартибда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга компенсация олиш учун бевосита мурожаат қилиш ҳуқуқи ҳам сақлаб қолинади.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Лойиҳа эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олишига имкон беради.