Ўзбекистон

“Ғамхўрлик” марказидаги икки ўлим: Агентлик тиббий ҳужжатларни очиқлади

“Ғамхўрлик” марказида икки боланинг вафоти ортидан тиббий хизмат сифатига доир саволлар пайдо бўлди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳолатни ўрганиб, болаларнинг сўнгги кунларидаги тиббий жараёнлар бўйича маълумот берди.

“Ғамхўрлик” марказидаги икки ўлим: Агентлик тиббий ҳужжатларни очиқлади



Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги «Ғамхўрлик» марказларида ногиронлиги бўлган болаларга тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммолар, жумладан, 2-сон «Ғамхўрлик» марказида икки нафар боланинг вафоти ҳақида мурожаат эълон қилинди.



Мазкур мурожаат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўрганилиб, мавжуд тиббий ҳужжатлар таҳлил қилинган.



Агентлик маълумотига кўра, мурожаатда икки боланинг вафоти уларнинг соғлиғи етарли даражада назорат қилинмагани билан боғлиқ экани ҳақида фикр билдирилган.



Ўрганиш давомида 2007 йилда туғилган бола 2026 йил 11 июнь куни ўткир жарроҳлик касаллиги белгилари билан шифохонага ётқизилгани аниқланган. У 9 кун давомида даволанган ва 20 июнь куни вафот этган.



2016 йилда туғилган иккинчи бола эса узоқ вақт давомида сурункали ўпка касаллиги бўйича даволанган. 25 июль куни касаллиги зўрайгани сабабли шифохонага юборилган ва тиббиёт муассасасида вафот этган.



Мазкур ҳолатлар қайд этилган даврда 2-сон «Ғамхўрлик» марказида 14 нафар шифокор ва 28 нафар ҳамшира фаолият юритган. Шифокорлар штатини оптималлаштириш жараёни 2026 йил 25 августда якунланган. Айни пайтда марказда шифокорлар учун 2 та штат бирлиги, ҳамширалар учун эса 30,5 та штат бирлиги мавжуд.



Тиббиёт ходимлари болаларнинг соғлиғи ҳолатини мунтазам кузатиш, зарур ҳолларда бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни тиббиёт муассасаларига ўз вақтида йўналтириш учун масъул ҳисобланади.



Агентлик томонидан доимий парваришга муҳтож болаларда соғлиқ ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ва зарур ёрдамни кўрсатиш муҳимлиги қайд этилди.



Таъкидланишича, «Ғамхўрлик» марказларида парвариш ва тиббий хизматлар сифатини янада ошириш масаласи доимий назоратда бўлади.

custom img

Жароҳат, ҳужжатсизлик ва маблағсизлик: Екатеринбургдаги ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Вақтинча яшаш жойида йиқилиб, оғир жароҳат олган ўзбекистонлик маблағи йўқлиги сабаб зарур даволанишни ололмай, меҳнат фаолиятини ҳам давом эттира олмаган.

custom img

Ишлаётган оналарга нафақа: янги тартиб 2027 йилдан кучга киради

Меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан сўнг фарзанди 1 ёшга тўлгунча нафақа бериш тартиби жорий этилади.

custom img

Қоғозда бор, амалда йўқ: Навоийда 1,3 млрд сўмлик маблағ талон-торож қилинди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Овчилар учун янги тартиб: гувоҳнома энди онлайн берилади

Гувоҳнома 18 ёшга тўлган, махсус курс ва тест синовларидан ўтган фуқароларга 2 йил муддатга берилади.

custom img

26 минг долларлик “гашиш” битими: харидор ўрнига тезкор ходимлар келди

Қўлга олинган шахсларнинг аввал ҳам гиёҳвандлик жинояти учун судлангани аниқланган.

custom img

Экологлар рейди қаршиликка учради: инспектор жароҳатланди, бўлим бошлиғи ҳушсиз топилди

Ғузорда ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолатларини аниқлаш вақтида Экополиция ходимларига ҳужум қилинди.

custom img

Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланиши шубҳасиз — Саида Мирзиёева

Музейнинг меъморий концепцияси нуфузли Прицкер мукофоти соҳиби Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

Филиппинда паромдаги ёнғинда 35 киши ҳалок бўлди

Ёнган паромдан 30 кишининг жасади топилди. Қутқарувчилар кемага кириб, қидирув ишларини давом эттирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"