Ўзбекистон

Болага зўравонлик қилишнинг баҳоси: 1 йиллик таъқиқ

Болаларни камситган, хўрлаган ёки уларга жисмоний зўравонлик қилган педагоглар учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди.

Болага зўравонлик қилишнинг баҳоси: 1 йиллик таъқиқ



11 сентябрь куни ЎРҚ–1174-сонли қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.



Қонунга кўра, таълим ташкилотида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш мажбурияти юклатилган шахс томонидан тарбия ва таълим жараёнида болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этиш, шунингдек, уни камситиш ёки хўрлаш каби ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.



Бундай ҳуқуқбузарлик учун фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.



Шунингдек, педагогик фаолият давомида вояга етмаганларга нисбатан жисмоний ёки руҳий зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахсларнинг 1 йил давомида айрим таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.



Мазкур чеклов мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим ҳамда болалар учун қўшимча таълим ташкилотларига нисбатан қўлланади.



Бундан ташқари, давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага алимент тўлаши шарт бўлган ота ёки онани алимент тўлашдан озод қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланди.



Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола фойдасига ундириладиган алимент миқдорини камайтириш бўйича ишлар кўриб чиқилганда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳам жалб этилади.



Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Лойиҳа эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олишига имкон беради.