Ўзбекистон

Дарс ўрнига жанжал: текширув бошланди

Қаршидаги мактабда ўқувчилар жанжали юзасидан суриштирув бошланди.

Дарс ўрнига жанжал: текширув бошланди


Қарши шаҳридаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар ўртасида жанжал юз берди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.



Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотига кўра, дастлабки ўрганишлар давомида видеодаги воқеа иштирокчилари аниқланган.



Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан тушунтиришлар олинган. Шунингдек, жанжалнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда иштирокчилар ўртасидаги муносабатлар ўрганилган.



Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳужжатлар Қарши шаҳар ИИБга юборилган. Ҳозирда ваколатли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.



Суриштирув якунлари асосида ҳолатга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади. Ўрганиш жараёни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан назоратга олинган.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Лойиҳа эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олишига имкон беради.