Ўзбекистон

“Мажлис ўтказмадим”: Каттахонова дам олиш кунидаги қабулга изоҳ берди

Унинг айтишича, жараёнга ҳудудлардаги ходимлар жалб қилинмаган.

“Мажлис ўтказмадим”: Каттахонова дам олиш кунидаги қабулга изоҳ берди


Ижтимоий тармоқларда Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова якшанба куни мажлис ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат жамоатчиликда турли муносабатларга сабаб бўлди.



Айрим фойдаланувчилар дам олиш кунида давлат идоралари ходимларини ишга жалб қилишни танқид қилиб, буни «мажлисбозлик» деб баҳолади.



Каттахонова эса ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тарқалган хабарларга изоҳ берди.



«Бу масалага яна бир бор аниқлик киритиб қўймоқчиман. Биринчидан, мен мажлис ўтказмадим. Шахсий қабул қилишимни сўраган фуқароларнинг мурожаатларини Zoom орқали ўргандим.



Иккинчидан, қабул якшанба куни эмас, ҳафта бошидаги 5 кунлик дам олиш кунлари давомида фуқароларни узоқ куттирмаслик мақсадида ташкил этилди. Жараёнга ҳудудлардаги ходимлар жалб қилинмади.



Учинчидан, мен давлат хизматчиларининг дам олиш кунларини, айниқса якшанбани, ўз оиласи бағрида ўтказиши тарафдориман», — дея ёзади Бош вазир ўринбосари.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Лойиҳа эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олишига имкон беради.

“Мажлис ўтказмадим”: Каттахонова дам олиш кунидаги қабулга изоҳ берди | Zamon.uz