Ўзбекистон

Қоғозда бор, амалда йўқ: Навоийда 1,3 млрд сўмлик маблағ талон-торож қилинди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Қоғозда бор, амалда йўқ: Навоийда 1,3 млрд сўмлик маблағ талон-торож қилинди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда бюджет маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди.



Маълум қилинишича, «Навоийсувқурилишинвест» ДМ, Қуйи Зарафшон ирригация тизими ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция, шунингдек, «Н. С.» ва «Б. З.» МЧЖларнинг масъул шахслари ўзаро тил бириктирган.



Улар шартномаларга асосан «DIVER» қурилмалари учун тўловлар тўлиқ амалга оширилган бўлса-да, қўшиб ёзиш орқали 1,3 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.



Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Жароҳат, ҳужжатсизлик ва маблағсизлик: Екатеринбургдаги ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Вақтинча яшаш жойида йиқилиб, оғир жароҳат олган ўзбекистонлик маблағи йўқлиги сабаб зарур даволанишни ололмай, меҳнат фаолиятини ҳам давом эттира олмаган.

custom img

Ишлаётган оналарга нафақа: янги тартиб 2027 йилдан кучга киради

Меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан сўнг фарзанди 1 ёшга тўлгунча нафақа бериш тартиби жорий этилади.

custom img

“Ғамхўрлик” марказидаги икки ўлим: Агентлик тиббий ҳужжатларни очиқлади

“Ғамхўрлик” марказида икки боланинг вафоти ортидан тиббий хизмат сифатига доир саволлар пайдо бўлди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳолатни ўрганиб, болаларнинг сўнгги кунларидаги тиббий жараёнлар бўйича маълумот берди.

custom img

Овчилар учун янги тартиб: гувоҳнома энди онлайн берилади

Гувоҳнома 18 ёшга тўлган, махсус курс ва тест синовларидан ўтган фуқароларга 2 йил муддатга берилади.

custom img

26 минг долларлик “гашиш” битими: харидор ўрнига тезкор ходимлар келди

Қўлга олинган шахсларнинг аввал ҳам гиёҳвандлик жинояти учун судлангани аниқланган.

custom img

Экологлар рейди қаршиликка учради: инспектор жароҳатланди, бўлим бошлиғи ҳушсиз топилди

Ғузорда ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолатларини аниқлаш вақтида Экополиция ходимларига ҳужум қилинди.

custom img

Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланиши шубҳасиз — Саида Мирзиёева

Музейнинг меъморий концепцияси нуфузли Прицкер мукофоти соҳиби Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

Филиппинда паромдаги ёнғинда 35 киши ҳалок бўлди

Ёнган паромдан 30 кишининг жасади топилди. Қутқарувчилар кемага кириб, қидирув ишларини давом эттирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"