Ўзбекистон

Овчилар учун янги тартиб: гувоҳнома энди онлайн берилади

Гувоҳнома 18 ёшга тўлган, махсус курс ва тест синовларидан ўтган фуқароларга 2 йил муддатга берилади.

Овчилар учун янги тартиб: гувоҳнома энди онлайн берилади



Ўзбекистонда овчиликка оид ҳужжатларни расмийлаштириш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Тегишли қонун 2026 йил 9 сентябрда имзоланди.



Киритилган ўзгартиришларга кўра, ов қилиш овчилик хўжаликларига бириктирилган ов қилиш жойларида, шунингдек, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан белгиланадиган эркин ов қилиш жойларида амалга оширилади.



Овчилик хўжаликлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда питомникларда тўлиқ босқичда етиштирилган ёввойи ҳайвонларни табиатга қўйиб юбориши ва уларнинг сонига тенг миқдордаги ҳайвонларни, уларнинг урчиш давридан ташқари, йил давомида овлашни ташкил этиши мумкин. Бунда ёввойи ҳайвонларни тутиш учун алоҳида рухсатнома талаб этилмайди.



Ёввойи ҳайвонларнинг урчиш даври Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институти хулосаси асосида белгиланади.



Шунингдек, қонун билан овчилик гувоҳномасини бериш жараёни рақамлаштирилади. Гувоҳнома 18 ёшга тўлган, муомала лаёқатига эга, овчилик гувоҳномасини олиш бўйича махсус ўқув курсларини тамомлаган ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган жисмоний шахсларга берилади.



Овчилик гувоҳномаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали 2 йил муддатга расмийлаштирилади.



Гувоҳноманинг амал қилиш муддати талабгорнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин.



Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

custom img

Қоғозда бор, амалда йўқ: Навоийда 1,3 млрд сўмлик маблағ талон-торож қилинди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

“Ғамхўрлик” марказидаги икки ўлим: Агентлик тиббий ҳужжатларни очиқлади

“Ғамхўрлик” марказида икки боланинг вафоти ортидан тиббий хизмат сифатига доир саволлар пайдо бўлди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳолатни ўрганиб, болаларнинг сўнгги кунларидаги тиббий жараёнлар бўйича маълумот берди.

custom img

26 минг долларлик “гашиш” битими: харидор ўрнига тезкор ходимлар келди

Қўлга олинган шахсларнинг аввал ҳам гиёҳвандлик жинояти учун судлангани аниқланган.

custom img

Экологлар рейди қаршиликка учради: инспектор жароҳатланди, бўлим бошлиғи ҳушсиз топилди

Ғузорда ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолатларини аниқлаш вақтида Экополиция ходимларига ҳужум қилинди.

custom img

Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланиши шубҳасиз — Саида Мирзиёева

Музейнинг меъморий концепцияси нуфузли Прицкер мукофоти соҳиби Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

Филиппинда паромдаги ёнғинда 35 киши ҳалок бўлди

Ёнган паромдан 30 кишининг жасади топилди. Қутқарувчилар кемага кириб, қидирув ишларини давом эттирмоқда.

custom img

Олмазорда 400 ўринли техникум ва янги касб-ҳунар маркази ташкил этилади

Шунингдек, хорижда ишлаш учун фуқароларни мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади.

custom img

Тошкентда тадбиркорлар учун гаровсиз кредит лимити 200 млн сўмгача оширилади

Йиғилишда Мискин ва Иброҳим ота маҳаллалари ҳудудидаги 305 гектарлик саноат зонасининг салоҳияти ҳам кўриб чиқилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"