Жаҳон

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

 

Суриянинг бир қатор ҳудудларида ҳукуматнинг ёқилғи нархларини ошириш қарорига қарши норозилик намойишлари бошланди.

 

Сурия телеканаллари Алеппо, Идлиб, Хасака, Раққа ва Дейр-аз-Зор ҳудудларида намойишлар бўлаётгани ҳақида хабар бермоқда. Айрим жойларда намойишчилар йўлларни тўсиб, шиналарни ёқган. Баъзи ҳудудларда эса ёқилғи ташувчи юк машиналарининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилинган.

 

Хусусан, Идлиб жанубидаги Маарат ан-Нуман шаҳри яқинида мамлакат шимоли ва жанубини боғловчи М-5 халқаро автомагистрали тўсиб қўйилган. Раққада эса хавфсизлик кучлари йўлни очиб, ёнаётган шиналарни ўчирган.

 

Маълум қилинишича, Сурияда ёқилғи нархлари Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан белгиланади. 12 сентябрь куни қўмита бензин, газ ва дизель ёқилғиси нархларини 25–40 фоизга оширган.

 

Нархларнинг кескин кўтарилиши мамлакатнинг турли ҳудудларида аҳолининг норозилигига сабаб бўлган.

custom img

АҚШ Эрон нефтини назорат қилиши мумкин — Трамп

Трамп Эрон нефти устидан назорат масаласида Венесуэла сценарийси такрорланиши мумкинлигини айтди.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

custom img

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган.

custom img

Ҳормуз бўғозини очиш учун 7 та шарт: Эрон АҚШдан жавоб кутмоқда

Ушбу шартлар Эроннинг юқори мартабали вакиллари томонидан маъқулланган.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"