Ўзбекистон

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди



Россиянинг Мордовия Республикаси ва Самара вилоятида жазони ўтаётган Ўзбекистон фуқароларининг вояга етмаган уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.



Маълум қилинишича, болаларни ватанга олиб келиш ишлари Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Россия ваколатли идоралари билан ҳамкорликда амалга оширилган.



Жараён давомида вояга етмаганларнинг Ўзбекистон фуқаролиги, мамлакатда яқин қариндошлари борлиги ва уларнинг яшаш шароитлари ўрганилган. Шунингдек, зарур консуллик-ҳуқуқий тадбирлар ўтказилиб, болаларни Ўзбекистонга олиб келиш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.



Амалга оширилган ишлар натижасида Мордовия Республикасидаги жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланаётган вояга етмаганлар Бош консулхона дипломатлари ҳамда Ўзбекистондан махсус юборилган Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.



Қайд этилишича, Қозон шаҳридаги Бош консулхона томонидан Россиядаги жазони ижро этиш муассасалари қошидаги болалар уйларида тарбияланаётган ўзбекистонлик вояга етмаганларни ватанга қайтариш ишлари тизимли равишда давом эттирилмоқда.

custom img

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда

Омон воситачилигида Хурмуз бўғозида денгиз қатновини тартибга солиш бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди. Бу қарор минтақадаги кескинлик ва жаҳон энергетика бозоридаги хавотирларни яна кучайтирди.

custom img

Аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолдирилди: 151 нафар мансабдор ишдан бўшатилди

Бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида мурожаатлар билан ишлашда энг кўп камчилик аниқланган.

custom img

Сеулда Ўзбекистон байроғи порламоқда: Lotte Tower икки давлат дўстлиги рамзига айланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи муносабати билан шаҳарнинг қатор нуфузли жойларида мамлакатимиз давлат рамзлари намоён этилмоқда.

custom img

Суд ишларига аралашув: мансабдорлар 5 йилгача қамалиши мумкин

Ўзбекистонда суд ишларига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

custom img

Қамчиқ довонидаги кутилмаган саргузашт: йўлини йўқотган 17 кишига ёрдам берилди

Фуқаролар яшаш манзилларига соғ-саломат етказилган.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кореядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев юртдошлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеулга келди

Ўзбекистон Президентини Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхол ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

custom img

Президент топшириғи билан подполковник Дилноза Реджабовага полковник унвони берилди

У ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизматида етакчи мутахассис лавозимида фаолият юритади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"