Ўзбекистон

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

 

Жиззах вилоятида келин оилавий зўравонликка учрагани ҳақидаги хабарлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 2026 йил 6 сентябрь куни Шароф Рашидов тумани Қаҳрамон МФЙда яшовчи Ф. М. иссиқ сув сепилиши оқибатида турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалига ётқизилган.

 

Тиббий муассаса маълумотномасига кўра, аёлнинг чап қўл елка соҳаси, чап оёқ сон соҳаси, ўнг оёқ тизза бўғими ва қорин қовуқ соҳасида 6–8 фоиз миқдорида 2–3А даражали куйиш жароҳатлари аниқланган.

 

Ҳолат юзасидан тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, воқеа жойи кўздан кечирилган ва ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштирилган. Шунингдек, жабрланувчининг тан жароҳатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

 

2026 йил 8 сентябрь куни Шароф Рашидов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ижтимоий тармоқларда аёл бир неча ой давомида қайнонаси ва қайнопаси томонидан калтаклангани, хонага қамаб қўйилгани ҳамда қайноқ сув қуйилгани ҳақида даъволар тарқалган. Шунингдек, унинг озиқ-овқат ва сувдан маҳрум қилингани, таҳдид қилингани ҳақидаги маълумотлар ҳам эълон қилинган.

 

ИИБ маълумотига кўра, мазкур хабарларда келтирилган ҳолатлар ҳам тергов доирасида ҳар томонлама ва холисона ўрганилмоқда.

 

Тергов якунига кўра, ҳолатга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.