Ўзбекистон

Ҳарбий хизмат олдидан тиббий текширув: наркотик истеъмоли махсус тест орқали аниқланади

Ижобий натижа қайд этилган ёки намуна топширишдан бош тортганлар ҳарбий-тиббий кўрикка қўйилмайди.

Ҳарбий хизмат олдидан тиббий текширув: наркотик истеъмоли махсус тест орқали аниқланади

 

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ҳамда контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларни наркотик воситалари бўйича тиббий текширувдан ўтказиш тартиби белгиланди.

 

Адлия вазирлиги томонидан мазкур тартибни назарда тутувчи идоравий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

Унга кўра, тиббий текширув наркотик воситаларини истеъмол қилиш ҳолатларини барвақт аниқлаш мақсадида Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва унинг ҳудудий филиалларида ўтказилади.

 

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқаролар ҳудудий ҳарбий-тиббий комиссияга юборилишидан олдин, контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётганлар эса ҳарбий-тиббий муассасада тиббий кўрикдан ўтишидан аввал текширувдан ўтказилади.

 

Текширув икки босқичда амалга оширилади. Дастлаб пешоб намунаси экспресс-тест ёрдамида текширилади. Натижа ижобий бўлган тақдирда пешоб ва/ёки қон намуналарида масс-спектрометрик идентификация текшируви ўтказилади.

 

Текширув натижаси ижобий чиққан ёки зарур биологик намуналарни топширишдан бош тортган фуқаролар ҳарбий-тиббий кўрикдан ўтказилмайди.

 

Шунингдек, текширув жараёнида олинган шахсга оид маълумотлар, биологик намуналар ва натижаларнинг махфийлиги таъминланади.

custom img

Бухородаги нефть омборида ёнғин: 3 фуқаро жароҳатланди

Ёнғин оқибатида омбордаги битта ёқилғи резервуари ёниб, зарарланган.

custom img

Хоразмда 15 ёшли йигит “Жигули”да ЙПХ ходимлари билан “қувлашмачоқ ўйнади”

ЙПХ ходимларининг тўхташ ишораларига бўйсунмасдан ҳаракатини давом эттирган ҳайдовчи тўхтатилиб, унинг отасига маъмурий баённома расмийлаштирилди.

custom img

Дам олиш кунлари мажбурий иш: бўлим бошлиғи ходимларни мажбуран ишга жалб қилди

Ҳолат юзасидан мансабдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима солинган.

custom img

Дарсдаги тортишув: ўқувчи қизни синфдошининг онаси калтаклади

Дарс вақтида икки қиз ўртасида тортишув юзага келган. Можаро ортидан бирининг онаси иккинчи қизни дарсдан чақиртириб, унинг бўйнини тирнагани ва жисмоний куч ишлатган.

custom img

Дала шийпонидаги 17 ўрам: Ургутда 60 грамм шубҳали модда топилди

Текширув вақтида уй-рўзғор буюмлари орасига яширилган шубҳали ашёлар аниқланган.

custom img

Тошкентда 12 соатлик “газ танаффуси”: қайси ҳудудлар газсиз қолади?

Бунга таъмирлаш ишлари сабаб бўлиб, ишлар якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.

custom img

Тошкентдаги янги қурилишлар шаҳар инфратузилмасига ортиқча юклама бермаслиги керак — Саида Мирзиёева

Тошкентда янги қурилиш лойиҳаларининг инфратузилмага таъсири, электр ва сув таъминоти ҳамда экологик масалалар муҳокама қилинди.

custom img

5,5 млрд сўм асоссиз ундирилган: ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига иш қўзғатилди

Республика бўйича 965 та ҳолатда тадбиркорлардан электр тармоғига қайта уланиш учун тўлов олингани аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"