Ўзбекистон

Дам олиш кунлари мажбурий иш: бўлим бошлиғи ходимларни мажбуран ишга жалб қилди

Ҳолат юзасидан мансабдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима солинган.

Дам олиш кунлари мажбурий иш: бўлим бошлиғи ходимларни мажбуран ишга жалб қилди


Сирдарёда ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб қилган бўлим бошлиғи жаримага тортилди. Ҳолат Омбудсман ва Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилган.



Омбудсманга “Сирдарё сув таъминоти” АЖнинг Ховос тумани бўлими ходимлари дам олиш ва байрам кунлари мажбуран ишга жалб қилинаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган.



Мурожаат Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда вилоят Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилган. Текширув давомида ходимларнинг тушунтириш хатлари, Телеграм тармоғидаги видеолар ва уларни ишга чиқишга чақириш билан боғлиқ аудиоёзувлар таҳлил қилинган.



Ўрганиш натижасида ходимларнинг дам олиш кунлари ишга жалб қилингани ўз тасдиғини топган.



Шундан сўнг бўлим бошлиғи А. П. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.



Масъулга 41 млн 200 минг сўм миқдорида жарима қўлланган.

custom img

Хоразмда 15 ёшли йигит “Жигули”да ЙПХ ходимлари билан “қувлашмачоқ ўйнади”

ЙПХ ходимларининг тўхташ ишораларига бўйсунмасдан ҳаракатини давом эттирган ҳайдовчи тўхтатилиб, унинг отасига маъмурий баённома расмийлаштирилди.

custom img

Дарсдаги тортишув: ўқувчи қизни синфдошининг онаси калтаклади

Дарс вақтида икки қиз ўртасида тортишув юзага келган. Можаро ортидан бирининг онаси иккинчи қизни дарсдан чақиртириб, унинг бўйнини тирнагани ва жисмоний куч ишлатган.

custom img

Дала шийпонидаги 17 ўрам: Ургутда 60 грамм шубҳали модда топилди

Текширув вақтида уй-рўзғор буюмлари орасига яширилган шубҳали ашёлар аниқланган.

custom img

Тошкентда 12 соатлик “газ танаффуси”: қайси ҳудудлар газсиз қолади?

Бунга таъмирлаш ишлари сабаб бўлиб, ишлар якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.

custom img

Тошкентдаги янги қурилишлар шаҳар инфратузилмасига ортиқча юклама бермаслиги керак — Саида Мирзиёева

Тошкентда янги қурилиш лойиҳаларининг инфратузилмага таъсири, электр ва сув таъминоти ҳамда экологик масалалар муҳокама қилинди.

custom img

5,5 млрд сўм асоссиз ундирилган: ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига иш қўзғатилди

Республика бўйича 965 та ҳолатда тадбиркорлардан электр тармоғига қайта уланиш учун тўлов олингани аниқланган.

custom img

Россиядаги дрон ҳужумларида жабрланган ўзбекистонликлар: сўнгги фуқаро ватанга қайтарилди

У Ўзбекистонда даволанишни давом эттиради.

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"